Давлатимиз раҳбари раислигида “Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва “Долзарб 90 кун” дастури доирасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижроси доирасида Жиззах вилояти тоғли ва тоғолди ҳудудларида жойлашган жами 9 та стационар турдаги болалар оромгоҳи жорий йилнинг 1 июнидан ўз фаолиятларини бошлади.

Ушбу Янги Ўзбекистон оромгоҳларда жорий йилнинг ёз мавсуми 4 босқичи давомида жами 5 минг  нафарга яқин жиззахлик ўқувчи-ёшларнинг дам олишлари белгиланган.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда анъанавий ёзги соғломлаштириш мавсуми старт олди. Бу йил ҳам сўлим гўшаларда жойлашган оромгоҳлар болалар учун эшикларини очди. Вилоятдаги оромгоҳларда болаларнинг нафақат мароқли дам олиши, балки жисмоний ва маънавий ривожланишига ҳам кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.

Болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти Жиззах вилояти бошқармаси тасарруфидаги Шароф Рашидов туманидаги 100 ўринга мослашган Шароф Рашидов номли, ҳар бири 150 ўринли “Energy” ҳамда Зомин тумани Қўриқ қишлоғида жойлашган “Юлдузча” болалар соғломлаштириш оромгоҳларида  жами 2 минг нафарга яқин ўқувчилар дам олиши режалаштирилган.

Биз хизмат сафари уюштирган “Energy” болалар соғломлаштириш оромгоҳида айни пайтда 130 дан ортиқ бола таътил кунларини мароқли ўтказаётган экан.

Эътиборлиси шундаки, барча оромгоҳлар сингари ушбу дам олиш масканида ҳам ҳар бир кунга алоҳида ном берилиб, мавзулар танлаганидир. Болаларнинг қизиқишларига мос равишда футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка каби спорт турлари, шунингдек, каштачилик, рассомлик, медия, рақс ва мусиқа тўгараклари ташкил қилинган. Китобхон болалар учун эса бой китоб фондига эга кутубхона фаолияти йўлга қўйилган.Бу масканда болалар нафақат дам олишади, балки уларнинг жисмоний ва маънавий жиҳатдан ҳам ўсишларига ҳам имконият яратилган.

Оромгоҳда 8 нафар педагог-тарбиячи, етакчи, спорт ва мусиқа мураббийи, шунингдек, соғлиқни сақлаш, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар ва миллий гвардия ходимлари болаларнинг  таътил кунларини хавфсиз ва мазмунли  ўтказишлари учун масъулият билан меҳнат қилишмоқда.

[gallery-23911]

Бундан ташқари, 140 ўринли ошхонада болалар учун уч маҳал иссиқ овқат ва икки маҳал енгил нонушта тайёрланади

– Бу йилги ёзги дам олиш мавсумини 1 июндан бошладик, – дейди оромгоҳ бош етакчиси Диёрбек Тожиев. – Мавсум давомида тўрт сменада жами 500 нафардан ортиқ болани қабул қилишни режалаштирганмиз. Болаларнинг мароқли дам олишини таъминлаш мақсадида 12 кунлик дастур ишлаб чиқилган.

– Ушбу “Energy” оромгоҳида дам олиш менга жуда ёқди. Кутубхонада қизиқарли китоблар жуда кўп экан. Мен шахмат, мусиқа ва рассомлик тўгаракларида қатнашяпман. Ҳар куни турлича танловлар, спорт мусобақари, фильмлар намойиши, тоғ бағрига саёҳатлар бўлиб ўтади. Умуман зерикишимизга вақт йўқ. Энг қувонарлиси, бу ерда янги дўстлар орттирдим, – дейди дам олувчи ўқувчилардан бири Жасур Абдураҳмонов.

– Ўқувчиларимизнинг ёзги татилини мазмунли ўтказиш мақсадида Департаминт томонидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Олий таълим вазирликлари билан ҳамкорликда 5 та услубий қўлланма ишлаб чиқилган, – дейди Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси бош мутахассиси Достон Зокиров.  – Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда олий таълим муассасаларидан саралаб олинган тажрибали педагог ва фаол талабалари ёзги мавсумда оромгоҳларда айнан ана шу услубий қўлланмалар бўйича фаолият олиб бормоқда.

Хулоса қилиб айтганда, вилоятдаги  мавжуд 9 та стационар турдаги оромгоҳларда болажонларнинг кўнгилдагидек дам олиб, ҳордиқ чиқаришлари учун барча шарт-шароитлар тўлалигича яратилган.

<iframe width="640" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/t7l7j88gx58?si=a0rpDUXy3UQAjzZ_" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

А. Қаюмов, Ж.Ёрбеков (видео+сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оромгоҳлар бағрида 12 кун