Оролни қутқаришга бағишланган марафон
Президентимизнинг 2022 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида” ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги “Save Aral – 2022” халқаро марафони оммавий югуриш мусобақаларига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисидаги йиғилиш баёнига кўра, ушбу спорт байрами Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга хизмат қилувчи марафон ғолиблари турли номинациялар бўйича тақдирланди.

– Оммавий марафонда биз, талабалар ҳам фаол иштирок этдик, – дейди Наманган муҳандислик-технология институти 4-босқич талабаси Иброҳимжон Рислиқов. – Мусобақада кўплаб тенгқурларим сингари менга ҳам ғолиблик сурури насиб этди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА