Оролбўйининг аксарият мактабларида ўқиш бошланди
Ўзгидрометеорология марказининг маълумотига асосан жорий йилнинг 11-18 январь кундуз кунлари ов-ҳавонинг кескин пасайиб кетмаслигини ҳисобга олган ҳолда Оролбўйининг аксарият мактабларида ўқиш дастурий (офлайн) тарзда бошланди.
– Жами 721 та умумтаълим мактабидан 571 тасида ўқиш бугундан бошланган бўлса, 8 та умумтаълим мактабида 13 январда, 9 та умумтаълим мактабида 14 январда, 133 та умумтаълим мактабида 16 январда бошланади, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Акбар Райимов. – Бунда айрим мактабларни табиий газ билан таъминлашдаги муаммолар, олис жойлардан қатнайдиган ўқувчиларнинг борлиги ҳисобга олинди. Ушбу мактабларда иссиқлиқ таъминотидаги муаммолар мутахассислар иштирокида жойида бартараф этилмоқда. Шу билан бирга, ўқув дарсларининг бошланиш вақти вақтинча 8:30 дан 9:30 га кўчирилди ҳамда ҳар бир дарснинг давомийлиги 35 минут қилиб белгиланди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, жорий йил 12-18 январь кунлари барча умумтаълим мактабларида ҳар қандай тадбирлар ўтказиш, ўқувчиларни қўшимча тўгаракларга, спорт мусобақаларига жалб қилиш ман этилади.
Довуд Абибуллаев, ЎзА