Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази, Германиянинг Ганновер Лейбниц университети ва Қорақалпоғистон Республикаси инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси билан онлайн тарзда ўтказилган учрашувда марказ қошида тупроқшунослик лабораториясини ташкил этиш бўйича уч томонлама ижодий ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди.

– Мазкур келишув талабалар ва мутахассислар тайёрлаш, уларнинг малакаси ва илмий тайёргарлигини ошириш, биологик ва экологик илм соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш учун илмий ҳамда молиявий имкониятлардан биргаликда фойдаланиш имконини беради, – дейди  марказ директорининг илм ва ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари Камолиддин Идирисов. 

– Шартномага мувофиқ, томонлар ҳамкорликда биология фани соҳасида олий таълимнинг методологиясини ва қўшма тадқиқотларнинг тузилмасини ишлаб чиқиш, шунингдек, илмий тадқиқотлар олиб бориш, қўшма илмий лойиҳаларни тайёрлаш ва уларни молиялаштириш учун донорларни излаш, биология, тупроқшунослик ва экология йўналишлари бўйича қўшма ишлар ҳамда лойиҳаларда ишлаётган талабалар, магистрантлар, тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар учун алмашинув дастурларини ишлаб чиқиш каби тадбирлар амалга оширилади. Тупроқшунослик институти марказга илмий салоҳиятни оширишда кўмак кўрсатади, бошқарма  ва марказ эса Тупроқшунослик институти томонидан олиб бориладиган тадқиқотларда фаол иштирок этади.

Мазкур келишувни амалга ошириш натижасида яқин келажакда марказ қошида агрокимёвий, тўлиқ (батафсил) агрокимёвий таҳлил, ичимлик суви сифатини аниқлаш, табиий сув сифатини аниқлаш (суғориш учун сув), минерал хомашё ва органик ўғитлар таҳлилини амалга ошириш имкониятига эга тупроқшунослик лабораторияси ташкил этилади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оролбўйи халқаро инновация маркази қошида тупроқшунослик лабораторияси ташкил қилинади