Ўрмон хўжалиги соҳасида муайян натижаларга эришиш борасида инвестицияларни жалб қилиш, хорижий мамлакатлар билан ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашиш алоқаларини йўлга қўйиш муҳим масалалардандир. Бу борада Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Яқинда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси бошчилигидаги делигация Қозоғистон Республикасида бўлиб, Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги мутасаддилари билан қатор учрашувлар ўтказишди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н. Бакиров Нур-Султон шаҳрида Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Алия Шалабекова билан учрашди. Музокаралар чоғида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада фаоллаштириш ва кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги ўртасида “Йўл ҳаритаси” имзоланди.

Ўзбекистон делегацияси вакиллари Нур-Султон шаҳрида жойлашган Ботаника боғида ҳам бўлишди. Мазкур боғ 3 йил давомида қуриб битказилган. Ушбу боғ ўзига хос бўлиб, турли хилдаги дарахт ва бута кўчатлари ўтқазилган.
Шунингдек, Ўзбекистон вакиллари “Оқ қайин” питомнигига ҳам ташриф буюришди. Мазкур ташриф давомида Арборетум, Ўрмон уруғлари лабораторияси, Ўрмон уруғи плантациясида ҳам бўлишди ҳамда қардош юрт вакилларининг ўрмон хўжалиги соҳасидаги тажрибалари билан батафсил танишилди.