Маълумки, ижодкор фаолияти учун кўргазма ва фестивалларнинг аҳамияти катта. Чунки улар шу каби тадбирларда ўз меҳнатлари маҳсулининг қийматини ва баҳосини ҳис қилишади ҳамда бундан мотивация олишади. Шунга кўра, бу борада кенг қамровли тадбирлар ўтказиб келинади.

Қирғиз Республикасининг Боткен шаҳрида «Ўрик гули» халқаро фестивали бўлиб ўтмоқда. Унда юртимиз ҳунармандларидан иборат делегация ҳам иштирок этмоқда.

Фестивалда ҳунармандлар томонидан яратилган буюмлар кўргазмаси ҳам ташкил этилган.  

Ярмаркада гуллар, идишлар, таомлар, кийим-кечак ва маҳаллий аҳоли томонидан сотилаётган маҳсулотлар намойиш этилмоқда.

"Ҳунарманд" уюшмаси маълумотига кўра, тадбир доирасида меҳмонлар Боткен туманида жойлашган Муз-Булак қўриқхонасига бориб, у ерда "Айгүл" гули гуллашини кузатишади.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ўрик гули» халқаро фестивали ижод аҳлини бирлаштирди