Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Б. Муратов Ғиждувон туманида жойлашган бир қатор корхоналар фаолиятини сайёр тартибда ўрганди.

Дастлабки ўрганиш ишлари “Ўктамжон Миразиз ширинликлари” МЧЖ да бўлиб ўтди. Тадбиркорлик субъекти вакиллари билан бўлиб ўтган мулоқот жараёнида қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона фаолиятини “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимидан унумли фойдаланиб кенгайтириш ва тайёр маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш каби масалалар таҳлил этилди.  

Ҳозирда ушбу корхона йилига 300-350 тоннагача тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Лойиҳа қиймати 1,5 миллиард сўмни ташкил этади. Аҳолини арзон ва сифатли қандолатчилик маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар тўлиқ ички бозорга йўналтирилган.  

Божхона органи масъулларининг навбатдаги манзили Текстил маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Парвоз Хумо Равнақ Транс” МЧЖ бўлди. Бир вақтнинг ўзида 4368 нафар фуқарони доимий иш билан таъминлаб келаётган корхона ўтган 2023 йилда 33 миллион АҚШ долларига товарлар экспортини амалга оширган.  

Экспортёр корхона вакиллари сайёр учрашув жараёнида божхона органлари томонидан тақдим этилаётган имтиёзлардан унумли фойдаланиб, “Экспорт уч қадамда” тизими уларга анча қўл келаётганини таъкидлади.  

Тадбиркорларнинг божхона соҳасига оид муаммоларини бартараф этиш мақсадида ташкил этилган сайёр учрашувлар самимий мулоқот ва истиқболли режаларга бой тарзда кечди.   

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрганишлар самара беряпти