Тил ва адабиёт фани ўқитувчисининг маҳорати ўз ўқувчиларини таълим жараёнига фаол равишда жалб қила олиш даражаси ва уларнинг мустақил ақлий ва амалий дарсларини тўғри ташкил қилиши билан белгиланади.

Ўқитиш жараёнларида ноанъанавий таълим усулларидан: «Импровизация», «Ақлий ҳужум», «Дебат», «Танқидий тафаккурни ривожлантирувчи усул», «Кластер усули», «Муаммоли вазият», «Идрок харитаси, "Мультимедиа воситаларидан фойдаланиш" ва бошқаларни қўллаш муҳим. Бунда ўқув материалларини баён қилиш эмас, балки ўқувчиларнинг фаол ижодий ишлашини ташкил қила олиш керак. Шуни алоҳида такидлаш жоизки, болалар кўпроқ эшитганидан кўра кўрганига ишонишади. Демак, бизнинг вазифамиз фақат айтиб ўтиш ёки таъкидлаш эмас, балки айтганларимизни кўрсатиб ҳам беришимиз лозим.

Бу интерфаол методлардан "Идрок харитаси" методи она тилининг ҳар бир бўлимини ўтаётган вақтимизда катта самара беради. Бундан ташқари, такрорлаш дарсларида бу методдан тўлиқ фойдаланиш лозим, айниқса, слайд кўринишидаги рангли тасвирда ҳар бир ёзувнинг ўз ўрнида "жонланиб" туриши ўқувчини дарсга бўлган эътиборини тортади. Бунда, аввало, ўқувчиларни идрок этаётган билимларини текшириш мумкин. Шу нуқтаи назардан олинганда билимни текшириш ҳам қулай ва уларни эркин фикрлашга ундайди. Ҳар бир ўқувчига иложи борича мустақил ҳолатда идрок хариталарини тузишларини вазифа қилиб берилса мақсадга мувофиқ бўлади.

Бирор бўлим ёки боб юзасидан қилинаётган такрорлаш дарсларида идрок харитасини тузиш лозим. Улар тузган идрок хариталарини ўқитувчи, албатта, изоҳлаб баҳолаши керак. Шунда ўқувчилар ўзлари йўл қўйган камчиликларни билиб олади. Дарс жараёнида идрок хариталарни ўқитувчи ҳам, ўқувчи ҳам бирдек қўллаши мумкин. Бунда болалар ўзлари тузаётган идрок хариталарини ўзлари изоҳлаши талаб этилади. Шунда ўқувчини нутқий қобилияти ҳам ўсади, ҳам баҳоланади.

Бу метод агар компьютерда слайдлар кўринишини акс этиб, дарсга тўлиқ жалб этилса, қуйидагича самара беради. Ўқувчининг дарсга қизиқиши ортади, шовқин бўлиб кетишини олдини олади,  ўқувчилар эгаллаган билимларини кенгроқ қамровда идрок қилади, фикрлаш қобиляти ўсади. Билимлари такрорланади ва бу билан мустаҳкамлашга эришилади, тушуниши осон бўлади ва мустақил таҳлил қила олиш кўникмаси шаклланади.

"Импровизация" методи. Бу тайёргарликсиз баён этиш усули бўлиб, ўқитувчи ўқувчиларга савол ёки топшириқ беради ва дарҳол унинг жавобини тайёргарликсиз тушунтириб беришларини сўрайди. Бу усулнинг афзаллиги шундаки, ўқувчилар ўз шахсий фикрларига, дунёқарашига эга бўлади, уларнинг оғзаки нутқи ривожланади, ҳар бир савол-топшириқларни хотирада тез-тез таҳлил қила олиш кўникмалари шаклланади.

Хулоса қилиб айтганда, бу каби интерфаол ўйинлардан унумли фойдаланиш дарс самарадорлигини оширибгина қолмасдан, балки ўқувчиларни интеллектуал салоҳиятини ошириш омили, ўқитувчини ижодкорлигини ривожлантирувчи воситадир. Шу боис, бундай дидактик ўйинлардан ҳар бир дарсимизда, синфдан ташқари тадбирларимизда унумли фойдалансак нур устига аъло нур бўларди.

Дилдора Ғаффорова,

Бухоро шаҳар 28-умумтаълим мактаби

Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқувчини дарсга қизиқтириш услублари: амалиёт ва самара