Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 10-умумтаълим мактаби “Дийхан обод” овул фуқаролар йиғинида жойлашган бўлиб, жорий ўқув йилида таълим масканида жами 125 нафар ўғил-қиз билим олди.
Мактаб жамоаси сўнгги йиллар мобайнида “Очиқ бюджет” портали танловида қатнашиб, ғолиб сифатида қатор лойиҳаларни амалга оширди. Жумладан, мактаб ҳудудида замонавий футбол, баскетбол, волейбол спорт майдончалари қурилди, дарс жараёнига зарур янги интерактив доскалар ва компьютер ускуналари харид қилинди. Бу машғулотларни янада сифатли ташкил этишга хизмат қилмоқда.
[gallery-23518]
Шу кунларда масканда ўқувчиларнинг ёзги таътил кунларини мазмунли ўтказишни таъминлаш учун қатор чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Ҳозирда мактабда фаолият юритаётган стол тенниси, футбол, шахмат ва шашка, баскетбол, волейбол, тасвирий санъат, чевар қўллар, ёш китобхон каби тўгаракларга ёзги таътилда болалар қамровини янада ошириш кўзда тутилган.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/S5-WNo89ON8?si=QdvmnVGm4QVsIS47" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат,видео),ЎзА