Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида буюк жадидларимиз, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой адабий-маънавий меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган “Жадидлар изидан” республика танловининг Сурхондарё вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда қуйи босқичларда сараланган 30 нафар ўқувчи иштирок этди.
Иштирокчилар мавзуга доир бошқотирма, савол-жавоб ва бир асар таҳлили шартлари бўйича билим ва салоҳиятини яна бир бор синовдан ўтказди. Қизғин ва қизиқарли баҳслар якунига кўра, 6-, 7-, 8-синфлар ўртасида биринчи ўринни Қизириқ туманидаги 9-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Муборак Бобоқулова қўлга киритди. 9-, 10-синфлар ўртасида ҳам ғолибликни Қизириқ туманидан айни шу мактабнинг яна бир вакили Севара Усмонова эгаллади.
[gallery-20397]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА