Ўқув тажриба участкасида боғ яратилди
Вилоят прокуратураси ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Бухоро давлат университетининг Бухоро тумани “Работиқалмоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ўқув-тажриба участкасида кўчат экиш тадбири ўтказилди.
Мазкур ўқув тажриба участкасининг умумий ер майдони 10 гектардан иборат. Шундан, 2 гектарида уруғлик пахта, 2 гектарида уруғлик ғалла, 2 гектарида доривор ўсимликлар етиштирилади.
Университет талабаларининг дала ўқув амалиётлари бевосита мазкур участкада ташкил этилади. Бу эса назария ва амалиётнинг бевосита уйғунлигини таъминлайди. Лойиҳа доирасида ташкил этилаётган кичик боғ ҳам экилаётган дарахтлар парваришида университет олимлари ва талабалари учун лаборатория вазифасини ўтайди.
[gallery-26702]
Тадбир доирасида 2700 туп мевали ва манзарали кўчатлари ўтқазилди.
Тадбирга вилоят ҳокими Б.Зарипов, вилоят прокурори У.Ҳамдамов ҳам қатнашди.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.