Ҳар доим барча жамиятлар ўқитувчилар обрўси ҳақида қайғуриб келган.

Хусусан, кўпгина Европа давлатларида ўқитувчилар ва илмий ходимларнинг ижтимоий мақоми анча юқори бўлиб, улар давлат хизматчиларига тенглаштирилган.  

Бугун бизда ҳам давлат ва жамиятда ўқитувчи (педагог)нинг мақомини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга жиддий ҳаракат қилинмоқда.

Педагог ходимларнинг мақомини қонун билан тасдиқлашга оид халқаро тажриба мавжуд эканлигини эслаш ўринли. Бунга мисол қилиб, БМТнинг Ўқитувчи мақоми тўғрисидаги тавсиясини келтириб ўтиш мумкин.  

Бундан ташқари, қўшни давлатларда ҳам педагог ходимларнинг мақоми қонун даражасида мустаҳкамланган. Масалан, Қозоғистон Республикасида 2019 йилда “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун қабул қилинган.  

Педагог ходимларнинг мақомини қонун даражасида белгилашга қаратилган ишлар  Ўзбекистонда ҳам жадаллашди. Хусусан, 2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурида “Ўқитувчининг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилди.    

Дастлаб Халқ таълими вазирлиги томонидан “Ўқитувчи мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига муҳокамага қўйилди. Муҳокама даврида 68  таклиф келиб тушди.  

Кейинчалик мазкур қонун лойиҳаси “Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида”ги ном билан алмаштирилди ва масъулият Адлия вазирлигига юклатилди. Адлия вазирлиги Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари билан биргаликда мазкур қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, 2020 йилнинг 28 ноябрь –13 декабрь кунлари  муҳокамага қўйди ҳамда ушбу давр ичида 725 таклиф билдирилди.  

Фикримизча, педагог ходим тушунчаси ўқитувчи тушунчасидан кенгроқ. “Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳасида барча таълим турларида банд бўлган ходимлар қамраб олингани фикримизни тасдиқлайди.  

Таъкидлаш лозимки, қонун лойиҳаси муҳокамалардан сўнг қайта ишланиб, бир қатор мунозарали ҳолатлар бартараф этилган. Шунга қарамасдан, ушбу қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш зарурати сақланиб турибди.  

Жумладан, қонун лойиҳасининг 1-моддасида “Ушбу қонуннинг мақсади педагог ходимнинг мақомига оид муносабатларни тартибга солишдан иборат”, деб кўрсатилган.

Бизнингча, мазкур қонунда иккита асосий масала бор. Бири педагог ходим бўлса, иккинчиси, унинг мақоми. Шу сабабли қонуннинг мақсади мақомга оид муносабатларни тартибга солиш эмас, балки унинг нима эканлигини белгилаб олишдан иборат бўлиши лозим.  

Чунончи, 1-моддада “Ушбу қонун педагог ходимнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, унга қўлланиладиган кафолатлар ва имтиёзлар, шунингдек, чекловлар ва жавобгарликдан иборат мақомини белгилайди” деб кўрсатилиши тўғри бўлади.  

Шу сабабли қонуннинг 2-моддасидаги асосий тушунчалар рўйхатидан “педагог ходимнинг ҳуқуқий мақоми”ни чиқариб ташлаш лозим.  

Қонун лойиҳасининг 2-моддасида ушбу қонуннинг амал қилиши “асосий иш фаолиятидан ташқари педагогик фаолият билан шуғулланувчи, шунингдек, ҳарбий таълим муассасаларида педагогик фаолият билан шуғулланувчи шахслар”га нисбатан татбиқ этилмаслиги ҳақида қатъий қоида белгиланган.  

Бундай ёндашув тўғри эмас. Аксинча, мазкур тоифадаги педагог ходимларга нисбатан ушбу қонун ўриндошлик ва ҳарбий таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда татбиқ этилиши белгиланиши лозим. Шунингдек, асосий тушунчалар рўйхатидан “таълим олувчилар”ни ҳам чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ.  

Қонун лойиҳасининг 10-моддасида педагог ходимлар билан меҳнат шартномаси номуайян муддатга белгиланиши ҳақидаги қоида “қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно”, деб тўлдирилиши лозим. Чунки, хорижий мамлакатлар тажрибасида сифатли таълимга эришишда меҳнат шартномаларини муддатли тузиш амалиёти ҳам кенг қўлланилади.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги 967-сон қарорининг 3-бандида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган олий таълим муассасаларига қўшимча вазифа сифатида бир йил муддатга шартнома тузиб ишга қабул қилиш амалиётини йўлга қўйиш белгиланган.

Қонун лойиҳасининг 18-моддаси учинчи қисмидаги “Давлат таълим ташкилоти педагог ходимининг базавий лавозим маоши базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан кам  бўлиши мумкин эмас”лиги ҳақидаги норма чиқариб юборилиши лозим.  Мазкур норма ҳам ҳуқуқий, ҳам молиявий нуқтаи назардан тўғри эмас.  

Меҳнат кодексининг 155-моддасида белгиланган “...меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас”лиги ҳақидаги умумий қоида педагог ходимлар учун ҳам қўлланилиши мақсадга мувофиқ. Молиявий томондан эса, педагог ходимлар сонининг кўплиги, улар бажарадиган ишнинг мураккаблиги бўйича катта фарқнинг мавжудлиги бундай қатъий суммани киритиш ва тўлаш имконини бермайди.  

Қонун лойиҳасининг  28-моддасидаги педагог ходимлар учун меҳнат таътилини 56 иш кунидан 48 иш кунига тушириш мақсадга мувофиқ. Бу билан қонун лойиҳасининг  мазкур моддаси ва  Меҳнат кодексининг 140-моддаси ўртасидаги зиддият бартараф этилади.  

Энг муҳими, қонун лойиҳасининг 19, 20, 22-моддаларида педагог ходимлар учун бериладиган мукофот пуллари ва устамалар қайта кўриб чиқилиши лозим. Кўп сонли педагог ходимлар учун ушбу харажатларни молиялаштириш имконининг қийинлиги кейинчалик ушбу нормаларнинг ишламаслигига ва оқибатда мазкур қонунга нисбатан жамоатчиликнинг салбий қарашлари шаклланишига олиб келади.  

Шундай қилиб, ушбу қонунни қабул қилишга зарурат мавжудлигини тан олган ҳолда юқоридаги таклиф ва тавсияларни инобатга олиб, уни такомиллаштириш мақсадга мувофиқ.                    

               Шуҳрат Исмоилов,

юридик фанлари доктори (DSc), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқитувчининг мақоми тўғрисида қонун қабул қилинади