Устоз – шундай улуғ зотки, у ҳар кимнинг қўлига умри сўнгига қадар ўчмайдиган машъала беради. Чунки ҳаёт йўллари ёруғликдан, гоҳида эса зулматдан иборатдир. Шу боис устозларимиз бизга берган машъала – илм зулматли кунларни ёритувчи бўлиб хизмат қилади. Устозлар ана шундай фазилат соҳибларидир.
Бугун, 1 октябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ўқитувчи ва мураббийлар куни кенг нишонланмоқда. Бизга сабоқ берган, ҳаётий билимлари билан ўртоқлашган, саводли, руҳан баркамол бўлишимизга ўзларининг жуда катта ҳиссаларини қўшган, улкан сабр-тоқат ва матонат ила бизни тарбиялаган устозларимиз, мураббийларимиз учун қанча яхши тилак билдирсак шунча оз. Қанча байрамлар қилиб берсак шунча кам.
Шу фурсатдан фойдаланиб "1 октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни" билан юртимизда масъулиятли касбда фаолият юритиб келаётган барча устоз ва мураббийларимизни чин қалбдан табриклаймиз!
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/oltlQntVfJ0" title="Oʻqituvchilik katta kuch va mahorat talab qiladi..." frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, Н.Абдувоитов (видео) ЎзА