Соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва педагоглар ўртасида жисмоний фаолликни қўллаб-қувватлаш мақсадида Гулистон шаҳридаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида “Соғлом тана – сифатли таълим” шиори остида спорт мусобақалари уюштирилди.
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ташкил этилган ушбу тадбирда Сирдарё вилоят мактабгача ва мактаб таълими тизимида фаолият кўрсатаётган 500 нафарга яқин ўқитувчи иштирок этди. Улар шахмат, шашка, стол тенниси, мини футбол ва волейбол каби спорт турлари бўйича мусобақалашдилар.





Умумжамоа ҳисобида Гулистон тумани жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Сирдарё вилояти кенгаши кубоги, 30 миллион сўм пул мукофоти ҳамда вилоят спорт бошқармасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири