Кечагина “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун Президент томонидан имзоланди. Қонун билан педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлиши белгиланди. Педагогларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, фаолиятининг асосий кафолатлари, меҳнатига яраша ҳақ тўлаш, рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тамойиллари қатъий белгиланди.

Мазкур қонуннинг қабул қилиниши кўп миллатли халқимиз, келгусида шарафли ва масъулиятли ўқитувчилик касбини эгаллаш орзусидаги миллионлаб йигит-қизлар, умумий ўрта таълим, олий таълим соҳасида меҳнат қилаётган минглаб ўқитувчилар, олимлар томонидан катта мамнуният ва хурсандчилик билан қаршиланди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан мамлакатимиз педагогларига йўллаган табригида “жамият ҳаётида ўқитувчининг ўрни ва таъсири ошса – мактабнинг обрўйи ошади, илм-фан, таълим ва тарбия соҳасининг қадри кўтарилади. Муаллимнинг обрў-эътибори эса бу миллатнинг, бутун халқнинг обрў-эътиборидир”, – дейилади. Дарҳақиқат, илмни етказишда, жамиятда инсон ресурсини шакллантиришда, олдимизга қўйган улкан марраларни забт этишда устозларнинг ўрни беқиёс. Муаллимлар, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ёшларнинг, бутун жамиятнинг онгу тафаккурини ўзгартирувчи, улкан мақсадлар сари чорловчи куч ҳисобланади. 

Сўнгги етти йилда Ватанимиз келажаги учун энг муҳим сармоя таълимга йўналтирилган саъй-ҳаракатлардир, десак муболаға бўлмайди. Ўтган йиллар давомида соҳа ходимларининг машаққатли меҳнатини муносиб қадрлаш ва рағбатлантириш мамлакат раҳбарининг доимий эътибори марказида бўлиб келмоқда. Шу даврда мамлакатимизда мактабгача таълим бўйича қамров даражасини 27 фоиздан 72 фоизга, олий таълимда эса 9 фоиздан 42 фоизга, олийгоҳларимиз сонини 77 тадан 212 тага етказишга эришилгани, ҳеч шубҳасиз, энг муҳим ютуқ сифатида эътирофга лойиқдир. 

Мазкур ислоҳотларнинг мантиқий давоми ва муҳим қисми бўлган “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши ўқитувчиларнинг Янги Ўзбекистондаги нуфузи ва мавқеини янада оширишга хизмат қилади. Уларнинг ўз касбига меҳри ва садоқатини мустаҳкамлаб, жамият ардоғида бўлишга шароит яратади. Муаллимлар фаолиятига ҳуқуқий, моддий ва маънавий кафолатнинг берилиши эса инсон ресурсини шакллантиришга, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни зиммасига олишга қодир янги авлодни тарбиялашга ижобий таъсир кўрсатишига ишонаман. 

Дилноза Ходжаева, 

Қўқон давлат педагогика институти ректори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқитувчилар мавқеини юксалтириш янги Уйғониш даврининг бош мезонига айланди