Андижон вилояти Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказида умумтаълим мактаблари ўқитувчилари малака тест синовларида иштирок этмоқда.

Кейинги йилларда мамлакатимиз таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида умумтаълим мактабларида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, ўқитувчиларнинг билим ва малакасини юксалтириш, билимларини баҳолаш, шу орқали уларни моддий қўллаб-қувватлаш, даромадларини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, шу кунларда мамлакатимизда бўлиб ўтаётган малака тест синовлари ҳам ана шу йўналишдаги ишлардан биридир.  

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, малака тест синовлари жорий йилнинг 29 октябридан 16 ноябрга қадар ўтказилиши белгиланган, – дейди Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг Педагогларнинг билим ва малакасини баҳолаш шуъбаси бош методисти Ғуломжон  Нуриддинов. – Малака тест синовлари 40 та фан бўйича ўтказилади. Синовларнинг юқори савияда ўтказилиши учун зарур барча шароитлар яратилган.   

Тест синовининг биринчи кунида вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 436 нафар информатика фани ўқитувчиси ўз билимларини синовдан ўтказди.   

– Малака тест синови ўқитувчини ўз устида тинимсиз ишлашга, билимларини мунтазам бойитиб боришга ундовчи муҳим тадбирлардан ҳисобланади, – дейди Асака туманидаги 3-умумтаълим мактаби информатика фани ўқитувчиси Мафтуна Маҳмуджонова. – Жумладан, мен ҳам очиқ-ошкора, шаффоф тарзда ташкил этилган тест синови  орқали билимларимни яна бир бор синовдан ўтказдим.   

[gallery-20085]

Белгиланган фанлар бўйича жорий йил 16 ноябрга қадар давом этадиган синовларда Андижон вилоятидаги умумтаълим мактабларининг 10 минг 73 нафар ўқитувчиси иштирок этиши кўзда тутилган.   

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқитувчилар малака тест синовидан ўтмоқда