Аёлларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ошириш айниқса, қишлоқ жойларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиш масаласига катта эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова бу ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди:

–  Охирги 7 йил давомида мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоялашга оид 100 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш Миллий Дастури амалиётга жорий этилди. “Ўзбекистон – 2030” стратегияси асосида ишлаб чиқилган давлат дастурида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш белгилаб берилганлиги муҳим аҳамиятга эга.  

Жаҳон Банки таҳлилларига кўра, Ўзбекистон охирги йилларда гендер тенглигига эришиш ислоҳотлари билан катта муваффақият қозонган дунёнинг беш мамлакати қаторидан ўрин олди.  

Аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, давлат ва жамият бошқарувидаги ўрни ортиб бормоқда. Қонунчиликда депутатликка номзодларнинг камида 40 фоизи аёллар бўлиши тўғрисидаги норманинг киритилиши натижасида Қонунчилик палатаси депутатларининг 38 фоизи, Сенат аъзоларининг қарийб 27 фоизи, маҳаллий кенгашлар депутатларининг 32,6 фоизи хотин-қизларни ташкил этмоқда. Раҳбар аёлларнинг улуши тобора ортиб, бошқарув соҳасида хотин-қизларнинг улуши 35 фоизга етди.

Юртимиздаги ОТМ талабаларининг 52 фоиздан ортиғини хотин-қизлар ташкил этаётгани уларнинг таълим олиш имкониятларини ошириш йўлидаги ҳаракатларининг амалий натижасидир.

Қўмита томонидан эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасаларида грант асосида таҳсил олишларига, олий маълумотга эга бўлмаган 5 йиллик меҳнат стажига эга хотин-қизларга давлат ОТМларига киришларига ҳамда 7 йил муддатга фоизсиз таълим кредитларини ажратишга тавсиялар берилмоқда. Магистратура ва докторантурага ҳар йили мақсадли квоталар ажратиш амалиёти жорий қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан фан, таълим, маданият, санъат, адабиёт, спорт, замонавий ахборот технологиялари  соҳалари бўйича билимли ва фаол қизлар Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланиб келинмоқда.

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси амалиётга жорий этилиб, ахборот технологиялари соҳасида хотин-қизларнинг иштироки йилдан-йилга ортиб бормоқда .  

Бугун юртимизда хотин-қизларнинг иқтисодий сектордаги улушини ошириш бўйича йирик, стратегик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хотин-қизларни даромад топишга ўргатиш, тадбиркорлигини йўлга қўйиш, бизнесини ривожлантиришга оид Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ҳукумат қарорлари қабул қилинди.

Солиқ, божхона соҳасида имтиёзлар йирик корхоналар эгалари бўлган тадбиркор хотин-қизларимиз бизнесларини кенгайтириш учун имкониятлар яратди. Бу борада бизнесни ривожлантириш банки ташкил этилиши, тадбиркор аёлларнинг бизнесини қўллаб-қувватлашда илмий асос ва имтиёзли молиялаштириш имкониятларини берди.  

Тадбиркорлик, даромад топишга оид муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш дастури тасдиқланиб, амалга оширилмоқда. Тижорат банклари томонидан аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 250 дан ортиқ лойиҳалар жорий этилди ва оилалар иқтисодиётини барқарорлаштириш ва бизнесини ривожлантиришга кўмаклашилмоқда.

Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсиялари асосида хотин-қизларга имтиёзли кредит ва субсидияларнинг ажратилиши натижасида тадбиркорларнинг 40 фоизидан ортиғини хотин-қизлар ташкил этмоқда.

Хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш давлат томонидан молиялаштирилмоқда. Ҳар йили 300 мингга яқин хотин-қизлар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитилмоқда. «HAMROH» тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури жорий этилди. Унга кўра, хотин-қизларга «яшил лойиҳалар» ва IT соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш йўлга қўйилади ҳамда ижобий кредит тарихига эга бўлган хотин-қизларга 100 млн. сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

Лойиҳанинг мақсади – ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни тадбиркорликка ўргатиш орқали турмуш тарзини яхшилашдан иборат бўлиб, ҳозирда Жиззах вилоятининг Зомин, Янгиобод, Бахмал, Фориш туманларининг 7 тадан маҳалласида Фарғона вилоятининг Сўх, Фурқат, Ёзёвон ва Қўштепа туманларида танлаб олинган 28 та маҳаллада истиқомат қилаётган “Аёллар дафтари”га 3, 4, 6 ва 1-тоифаларга киритилган, оғир ижтимоий вазиятдаги хотин-қизларннинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришдан иборат.

Лойиҳа талабларига мувофиқ,  унда иштирок этиш учун “Аёллар дафтари”нинг 3-тоифасида турувчи 414 нафар боқувчиси бўлмаган, эҳтиёжманд; 4-тоифадаги 284 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган тиббий муолажага муҳтож; 6-тоифадаги 234 нафар қарамоғида ногирон фарзанди бўлган эҳтиёжманд; ҳамда 1-тоифадаги 49 нафар иш қидираётган, лекин топа олмаган 30 ёшдан ошган ишсиз аёллар, хотин-қизлардан иборат бўлган жами 180 та гуруҳ ташкил этилиб,  981 нафар хотин-қиз қамраб олинди.  

Шунингдек, Зомин, Янгиобод, Бахмал ҳамда Фориш туманларидан 7 нафардан жами 28 нафар ижтимоий мобилизаторлар танлаб олинди.

Ижтимоий мобилизаторларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида “Гендерга сезгирлик мулоқоти, ижтимоий мобилизация, гендер тенглиги ва низоларни бартараф этиш” каби мавзуларда 10 дан ортиқ малака ошириш тренинглари ташкил этилди. “Ҳисоботлар ва ҳисоб рақамларни бошқариш”, “Гуруҳ йиғилишларини самарали ўтказиш: кун тартиби, иштирок этиш ва иштирокчиларнинг ўрни”, “Гендер тенглиги муаммоларини ҳал этиш”, “Шаффофлик механизмлари”, “Гуруҳлар шаклланишини якунлаш меъёрлари” мавзуларида 15 дан ортиқ тренинг машғулотлар ўтказилди.

Шунингдек, Сўх, Фурқат, Ёзёвон ва Қўштепа туманларидан 7 нафардан жами 28 нафар ижтимоий мобилизаторлар танлаб олинди. Ушбу 4 та туманда аҳоли вакиллари билан 185 дан ортиқ учрашувлар ташкил қилинди.

Ушбу 4 та туманда жами 90 та аёллар фаровонлигини ошириш гуруҳлари шакллантирилди ва 450 нафардан зиёд хотин-қизларнинг иштироки таъминланди. Лойиҳа доирасида “Аёллар фаровонлигини ошириш гуруҳлари”ни қўллаб-қувватлаш, грант олувчиларга уларнинг бизнес-режалари ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда махсус техник ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳар бир туман учун 8 нафар бизнес-маслаҳатчи ишга қабул қилинди.

“Аёллар фаровонлигини ошириш гуруҳлари” доирасида фаолият олиб бораётган хотин-қизларга жами 1,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағларини тақдим қилиш 2024 йилнинг июль ойидан бошланган. 2025 йилнинг 1 апрель кунга қадар 138 та корхона 1 миллион 232 минг доллар миқдорида молиялаштирилди. Ушбу маблағлар доирасида чорвачилик, боғдорчилик, кичик замонавий иссиқхоналар, касаначилик, кичик ишлаб чиқариш ва бошқа замонавий тадбиркорлик йўналишларидаги бизнес ғоялар амалга оширилмоқда.

2024 йилнинг апрель ойида Қўмита раҳбариятининг буйруғи асосида Лойиҳа доирасидаги ҳар бир туманда маҳаллий ҳокимият вакили, Маҳаллалар уюшмаси ва Савдо-саноат палатаси вакилларидан иборат бўлган “Баҳолаш комиссиялари” ташкил қилинди. Баҳолаш комиссияси томонидан ҳозирги вақтда Аёллар фаровонлигини ошириш гуруҳлари томондан тақдим этилган 50 та бизнес-режалар баҳоланмоқда. “Қишлоқ аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш” халқаро лойиҳаси доирасида режалаштирилган ишлар “Istiqlol avlodi” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда Фарғона “Меҳржон” аёллар ва болалар маркази томонидан 2025 йилда ҳам давом эттирилади.  

ЎзА мухбири Н.Усмонова ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Опа-сингилларимиз ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланмоқда