Қонунлар муҳокамаси
Тошкент шаҳар ҳокимлигида мазкур йигирма учинчи ялпи мажлисда муҳокама этилган масалалар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 11-12 октябрь кунлари бўлиб ўтган йигирма учинчи ялпи мажлисида 31 масала кўриб чиқилиб, 19 қонун маъқулланди. Уларнинг 12 таси янги, 5 таси амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, 2 таси халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунлардир.
Тошкент шаҳар ҳокимлигида мазкур йигирма учинчи ялпи мажлисда муҳокама этилган масалалар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Сенатнинг йигирма учинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар, қабул қилинган қарорлар мамлакатимиз тараққиётининг сифат жиҳатидан янги босқичида белгиланган мақсадлар ва вазифаларни амалга оширишга, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросига ҳамда Президентимизнинг қатор фармон ва қарорларида белгилаб берилган вазифалар ижросига қаратилганини таъкидлади.
Йиғилишда ялпи мажлисда муҳокама этилган масалалар, қабул қилинган қонунлар ҳақида ахборот берилди. Жумладан, Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Зайниддин Низомхўжаев "Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида"ги ҳамда "Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида"ги қонуни ҳақида сўз юритди.
Шунингдек, йиғилишда "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги ҳамда "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги қонунлар ҳақида ҳам соҳа ходимларининг фикр мулоҳазалари тингланди.