Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

Мазкур ҳужжатда биноларни турар жой сифатида таснифлаш, турар жойлар ва нотурар жойлар тоифасига ўтказиш, уй-жой фондини ҳисобга олиш ва турар жойларни фонддан чиқариш, давлат уй-жой назорати, хусусий уй-жой фондининг турар жойларидан фойдаланиш ҳамда мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасига уй-жой қуриш, кўп хонадонли уйларни қайта қуриш ва қайта режалаштириш, фуқароларни турар жой билан таъминлаш, уй-жой кооперативларини ташкил этиш ва кооператив уйлардан турар жой олиш ва улардан фойдаланиш бўйича аниқ нормалар киритилмоқда. 

Шу билан бирга, уй-жой ва коммунал хизматлар ҳақини тўлаш, коммунал хизмат кўрсатувчи таъминотчилар, кўп хонадонли уйларни бошқариш органлари ва кўп хонадонли уйларнинг жой мулкдорлари ўртасида фойдаланиш учун жавобгарлик чегараларини белгилаш ҳамда умумий мол-мулк, ундан фойдаланиш ва сақлаш билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинади. 

Мажлисда қайд этилганидек, кодекс лойиҳасининг қабул қилиниши билан уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг тўғридан-тўғри амал қилиниши таъминланади. Ўз навбатида, ушбу соҳадаги давлат назорати механизмлари ўрнатилади. Давлат ва жамоат эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда қурилиш, реконструкция қилиш ва бузиш ишларини амалга ошириш тартиби янада такомиллаштирилади. 

Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳаси билан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган изчил давлат уй-жой сиёсати амалга оширилади. Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ННТ, оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик кенгашлари, комиссиялари ва бошқа жамоатчилик ташкилий тузилмалари Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузмаган ҳолда уй-жой соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширади. 

Агар турар жойни қайта қуриш ёки қайта режалаштириш фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузишига сабаб бўлса ҳамда уларнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғдирган ҳаракат бўлса, уларни амалга оширган шахс қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади. 

Шунингдек, кодекс лойиҳасида талабалар турар жойлари масалаларига оид нормалар ҳам ўз аксини топган. Муҳокамалар чоғида депутатлар уй-жой ва коммунал соҳада амалиётда дуч келинаётган қатор муаммолардан келиб чиқиб, ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдирди.  
  
Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилинди. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлиси давом этмоқда. 

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Онлайн: Уй-жой кодекси лойиҳасида хусусий уй-жой фондининг турар жойларидан фойдаланиш масалалари акс этмоқда