Сурхондарё вилоятида 1 июлдан 31 июлгача “Кибермаданиятни юксалтириш” тарғибот ойлиги ўтказилмоқда.

Президентимизнинг 2024 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони 4-иловаси 30-банди ижроси юзасидан ташкил этилаётган ойликни юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари белгилаб олинган. Жумладан, ойлик доирасида кибержиноятларга қарши курашишни тарғиб қилувчи, кибержиноятлардан огоҳликка чорловчи “Энг фаол маҳалла”, “Энг яхши миллий контент” сингари ўн уч турдаги тарғибот танлови, “STOP! Cybercrime” номли огоҳликка чақирувчи оммабоп челленжлар, “Биз кибержиноятларга қаршимиз” шиори остида киберспорт мусобақаси ва кибербуллингдан ҳимояланиш, киберомантиканинг салбий оқибатлари, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш каби ўнта тарғибот тадбири ўтказиш режалаштирилган. Танлов ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Бу ҳақда Термиз шаҳрида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги - “Cyber month“ доирасида тарғибот-ташвиқот тадбирларини юқори савияда ўтказишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни кенг жамоатчиликка етказиш” мавзуига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда масъул идоралар ва жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этди.  

Анжуманда ривожланиб бораётган ахборот технологиялари инсон ҳаётини енгиллаштириб, вақтини тежаётгани бироқ, бу жараён қатор муаммоларни ҳам келтириб чиқараётгани таъкидланди. Ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга оширишда фирибгарлар замонавий ахборот технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланиб, фуқароларни ўз тузоғига илинтираётгани қайд этилди.

Мамлакатимизда содир этилаётган кибержиноятлар кўп ҳолларда банк пластик карталари билан боғлиқ бўлиб, бу орқали фуқароларга моддий зарар етказилмоқда. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ҳам фуқароларнинг кибержиноятлар қурбонига айланишининг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда энг самарали йўллардан бири – фуқароларда “кибергигиена”ни шакллантириш юзасидан муҳим вазифалар белгилаб берилган.  

Маълумотларга кўра, вилоятда фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар атрофлича ўрганилганида, уларнинг 29 фоизи талабалар, 13 фоизи ўқитувчилар, 10 фоизи соғлиқни сақлаш ходимлари, 47,8 фоизи бошқа соҳа вакиллари экани аниқланган. Улар телеграмм мессенджерида тарқалаётган вирусли ҳаволага кириш орқали фирибгарлар тузоғига тушиб қолган. Содир этилган жиноятлар таҳлил қилинганда, 26 фоизи сохта трейдинг, 21 фоизи зарарли дастурлар, 18 фоизи молиявий пирамида, 16 фоизи хорижга ишга чақириш ва мерос қолдириш, 11 фоизи яқинлари номидан сохта қўнғироқлар, 8 фоизи киберромантика каби жиноят турларига тўғри келган.

Ҳозирги кунда кибержиноятларнинг 40 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, уларнинг тури кундан-кунга ортиб бормоқда. Телеграмм тармоғи орқали “Click хавфсизлик хизматиданмиз”, “Сизга ютуқ чиқди”, “Катта миқдорда пул ютиб олдингиз”, “Акция иштирокчисига айландингиз”, “Трейдинг орқали пулларингизни кўпайтириб берамиз”, “Чет элга ишга юборамиз” ва бошқа ёлғон, сохта хабарлар билан содда фуқароларни чув туширмоқда.

Матбуот анжуманида ойликни жойларда кенг аҳоли қатламини жалб этган ҳолда уюшқоқлик билан самарали ўтказиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Онлайн тузоқдан эҳтиёт бўлинг!