Онг оқими бадиий мезон сифатида
Бекзод Абдикарим ўғли ҚАРШИЕВ ўқитувчи Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти Cамарқанд, Ўзбекистан
Аннотация
Ушбу мақолада кейинги давр ўзбек адабиётшунослигидаги ўзгаришлар, онг оқими ва унинг бадиий мезон сифатида ифодаланиши, қаҳрамон идроки асосига яратилган асарларнинг ўзига хослиги таҳлил қилинади. Шунингдек, китобхон тафаккурида ҳаракатланган воқелик силсиласи ва бадиий қаҳрамон ўй-хаёлида ривожланган воқелик жамланмасининг уйғунлик поэтикаси хусусида фикр юритилади.
Таянч сўзлар: онг оқими, фольклор, галлюцинация, кўчим, поэтик функция, хронотоп, тафаккур