“Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди. Унга кўра, 2025 йил 1 январь санасидан бошлаб қуйидагилар амалга оширилади:
➖меҳрибонлик уйлари ва болалар уйларига кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини вақтинчалик қабул қилиш тартиби бекор қилинади;
➖етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга таълим олиш, бандлигини таъминлаш, даволаниш ҳамда уй-жой шароитларини яхшилаш учун ижтимоий ёрдам кўрсатилади;
➖“Меҳр дафтари” жамғармалари эса тугатилади.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/79L3w38cP1c?si=xZN3SL-fZwZ1_Dfs" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Эшмирзаева, Д.Якубов, У.Тўхтаев(видео), ЎзА