Туркиянинг Анқара шаҳридаги “Berikan” нашриёти ёзувчи Исажон Султоннинг “Онаизорим” қиссасини “Yufka Yurekli Anne” номи билан китоб ҳолида чоп этди.

Асарни филология фанлари доктори, профессор Маъруфжон Йўлдошев турк тилига таржима қилган. Китоб Ғозий университети профессори, доктор Фатма Ачик сўзбоши билан чоп этилган.  

«Онаизорим» қиссаси 2013 йилда “Шарқ юлдузи” журналида, 2014 йилда “Шарқ” нашриёт матбаа концерни томонидан чоп этилган “Боғи Эрам” тўпламида босилиб чиққан бўлиб, бир ўзбек онасининг қизалоқлигидан то умрининг охиригача бўлган содда, нурли ва ёруғ ҳаётидан ҳикоя қилади.  

“Yufka Yurekli Anne” – ёзувчи Исажон Султоннинг Туркияда нашр қилинган иккинчи китобидир. Бунгача адибнинг “Боғи Эрам” тўплами босилиб чиққан эди.  

Исажон Султон асарлари Россия, Буюк Британия, Молдова, Озарбайжонда ҳам чоп этилган бўлиб, китобхонлар томонидан яхши кутиб олинган. Шунингдек, АҚШнинг “Mazda Publishers” нашриёти адибнинг “Боқий дарбадар” романини 2019 йилда “The Eternal Wanderer” номи остида таржимон – Кристофер Форт таржимаси билан нашр қилган.  

 Д. Маматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Онаизорим" асари энди турк тилида