Она ўз жигарбандини сотмоқчи бўлди
Аёл фирибгарлик қилибди. Аёл қотилликка қўл урибди. Аёл хиёнат устида ушланди. Аёл жигарбандини сотмоқчи бўлди...
Жиноят ва жазо
Аёл – она. У меҳрибон, ёмғирда соябон, қаҳратонда иссиқ тафт, фидойиликда мислсиз мавжудот. Шундай экан, нега у ҳақда куракда турмайдиган сўзларни ишлатяпмиз. Унинг номини қора доғлар билан бежаяпмиз... У шунга мос хатти-ҳаракат содир этгани учун яхши сўз айтишга, уни оқлашга имкон йўқ.
Қашқадарё вилоятида туғилиб вояга етган С.Ҳусанова (исми-фамилияси ўзгартирилган) не-не орзу-умидлар билан турмушга чиқди. Нима сабаб бўлдию, келишмовчиликлар, низолар сабаб турмуш ўртоғи уни уйдан ҳайдади. Ота эшиги ҳам унинг юзига ёпилгач, кун кўриш, қўлидаги мурғак гўдагини боқиш мақсадида кўчада мардикорлик қилиб юрди.
Шундай кунларнинг бирида у Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи Т.Э билан танишиб қолиб, унинг турмуш қуриш таклифига рози бўлди. Унга ишониб, Денов туманига борди. Афсуски, бу турмуш ҳам у кутгандек бўлиб чиқмади. Шунда у икки ёшли ўғли Ихтиёр билан яна кўчада қолди. Ёлланма ишларда ишлаб юрган кунларида унга яна турмуш қуриш таклифини беришди. Аммо аёлни ўйлагани учун эмас, ғараз ниятда шундай бўлди.
Алдов, хиёнат, разиллик, ҳар бир вазиятдан ўз фойдаси учун фойдаланиб қолувчилар ҳам бор орамизда. С.Ҳусанованинг ҳаётида яхши инсонлар ҳам бўлди, унга моддий ёрдам берувчилар ҳам топилди. Аммо тарозининг бу палласи енгил келаверди. Уйсизлик, очлик, ожизликдан чарчаган аёл фарзандининг саломатлиги кундан-кунга ёмонлашаётганини ҳам биларди. Унга она бўла олмаётганидан ич-ичидан эзиларди.
Аёлнинг, ёш боласи билан кўчада қолган онанинг тақдири билан ким қизиқди?
У доимий рўйхатда турувчи Деҳқонобод тумани “Тоғайтемир” маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва маслаҳатчиси бу аёл нима бўлди, деб сўрамади. Давлатимиз томонидан ёлғиз оналарга берилаётган турар жойлардан олиб бериш чоралари кўрилмади. Унинг қаерда экани, нима иш билан машғуллиги билан қизиқилмади.
Муқим турар жойи ва иш жойи бўлмаган С.Ҳусанова ўзининг вояга етмаган фарзандини сотишдек ўта оғир турдаги жиноятни содир этди. Хўш, ушбу жиноят содир бўлиши сабаблари нима эди?
С.Ҳусанова доимий яшаш ва иш жойи бўлмагани, моддий жиҳатдан қийналгани сабаб вояга етмаган фарзандини сотиш учун, бола сотиб оладиган харидор излаб таниши А.Шга мурожаат қилган. У эса аёлнинг ўз боласини сотиши ҳақидаги хабарни ИИБ масъулларига айтади. Унинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда Денов тумани Баҳористон маҳалласида жойлашган “INDENIM” савдо марказида С.Ҳусанова ўғлини саккиз миллион сўмга сотишга келишиб, ундан махсус кимёвий ишлов берилган 5 миллион сўм пулни олган вақтда вилоят ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ушланган ва пуллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Олтинсой тумани суди судьяси И.Абраев раислигида С.Ҳусановага оид жиноят иши кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 298-моддасига кўра, жиноят ишини кўриш жараёнида жиноятнинг сабаблари, унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар аниқланганидан кейин суд хусусий ажрим чиқариб, унда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, жамоалардан ёки мансабдор шахслардан ана шу сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўришни талаб қилди. Шу боисдан, суд шу каби қонунбузилишларнинг олдини олиш учун хусусий ажрим чиқариш ва уни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Қашқадарё вилояти бошқармасига муҳокама қилиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаш учун юборишни лозим топди.
Мазкур жиноят иши бўйича ўз хизмат вазифаларига масъулиятсизлик билан қараб, аёл киши томонидан ўта оғир турдаги жиноят содир этилишига йўл қўйганлиги учун Деҳқонобод тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъул ходимларига нисбатан хусусий ажрим чиқарилди. Шунингдек, аёл яшаб юрган Денов тумани “Қизилжар”, “Дунё тепа”, Сўфи Оллоёр ва “Лолазор” маҳалла фуқаролар йиғинлари масъул ходимларига нисбатан ҳам хусусий ажрим чиқарилди.
Суд ҳайъати аёлнинг жиноят содир қилгунча ва ундан кейинги хулқ-атворининг бузилиши, шахс сифатида ижтимоий хавфлилик даражаси ошиб бораётганлигига эътибор қаратиб, судланувчини жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатишнинг имкони йўқ, деб ҳисоблади. Суд ҳукмига кўра, С.Ҳусанова Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, унга 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Ўқимаган, уқмаган, бирор касб-ҳунарнинг бошидан тутмаган аёл ўзини оқлай оладими? Фарзанди ўзида қолган тақдирда ҳам унга қандай тарбия беради? Бир жиноятнинг содир этилиши учун бир қанча омиллар сабаб бўлади. Айниқса, ёнимиздаги воқеаларга бефарқлик иллатларнинг бошланишидир.
Хулосани ўзингизга қолдирдик.