Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбек миллий мақом санъати маркази томонидан мумтоз мусиқа санъатини кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Пойтахтимиздаги “Туркистон” санъат саройида таниқли мақом ижрочилари, Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамблининг хонандалари Нафиса Фармонова ҳамда Адолат Исмоилованинг “Она юрт наволари” деб номланган концерт дастури ташкил этилди. 

[gallery-23340]

Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда мақом санъатини янада равнақ топтириш, унинг ўзига хос анъана ва мактабларини ритвожлантириш масаласи давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида бўлиб келмоқда. Юртимизда анъанавий тарзда халқаро мақом санъати фестивали жуда баланд руҳда ўтказилмоқда. Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида намунавий мақом ансамбллари фаолияти кенг йўлга қўйилди. Уларнинг самарали ишлаши учун зарур шароит ва имкониятлар яратилмоқда. 

Концертда мумтоз наволар ҳамда ўзбек бастакорлари асарлари асосида яратилган гўзал қўшиқлар ижро этилди. Таниқли хореограф Феруза Озодова раҳбарлигидаги “Муножат” рақс ансамбли раққосалари мусиқий кечага ўзгача файз бағишлади. Концерт миллий мусиқа санъатимиз ихлосмандларига манзур бўлди. 

Н.Усмонова, Аслиддин Алижонов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Она юртимизнинг бетакрор наволари