ФОТОРЕПОРТАЖ

“Соғлом она – соғлом авлод кафолати”, деган ҳақиқат бугунги кунда амалда ўз тасдиғини топмоқда. Бу борадаги тизимли ишлар самарасини Андижон вилояти Жалақудуқ тумани тиббиёт бирлашмаси қошидаги туғуруқ комплекси мисолида ҳам кўриш мумкин.

Муассаса 2019 йили тубдан таъмирланиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланган. 100 ўринли мазкур комплексда 2024 йил давомида 3900 дан ортиқ туғруқ муваффақиятли амалга оширилди. Шунингдек, 1000 дан зиёд акушерлик-гинекология операциялари юқори малакали шифокорлар томонидан бажарилди.

Комплексда 269 нафар тиббиёт ходими фаолият юритади. Улар орасида 13 нафар шифокор, 171 нафар ўрта ва 85 нафар кичик тиббий ходими бор. Шунингдек, 10 нафар шифокор олий тоифага эга.  

Муассасанинг моддий-техник базаси замонавий талабларга жавоб беради. Жумладан, рақамли рентген, УТТ, лабораториялар ва электрон ташхис тизими мавжуд. Бу касалликларни барвақт аниқлаш ва даволаш имконини яратишга хизмат қилиши билан аҳамиятли.  

[gallery-23830]

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Она ва бола саломатлиги – эътиборда