Она тилига эҳтиром – она ватанга эҳтиром
Жиззах вилоятининг шаҳару туманларда кенг нишонланётган Давлат тили байрами тантаналарида Она тилига, Она ватанга чуқур ҳурмат ва эҳтиром акс этмоқда.
Жиззах вилоятининг шаҳару туманларда кенг нишонланётган Давлат тили байрами тантаналарида Она тилига, Она ватанга чуқур ҳурмат ва эҳтиром акс этмоқда.
Жиззах шаҳрида байрам тадбирлари ўзбек тили равнақига улкан ҳисса қўшган атоқли адиб ва дават арбоби Шароф Рашидов ҳайкалини зиёрат қилиш билан бошланди. Вилоят, шаҳар хокимликлари, давлат муаасасалари, корхоналар, ташкилотлар, ёшлар, жамоатлик вакиллари ҳайкал пойига гулчамбарлар қўйишди.
Шундан сўнг байрам тантаналари шаҳарнинг шу ҳудудда жойлашган Ҳамид Олимжон ва Зулфия номли ижод боғига кўчди. Байрам иштирокчилари ўзбек тилининг гўзаллиги ва жозибасини ўзларининг шеърида намойиш этган юртимизнинг икки ардоқли шоири ҳайкали пойига гулдасталар қўйиб, ҳурмат бажо келтирди.
Байрам тантаналари ушбу боғ ҳудудидаги ўзбек тили ва адабиётига ихтисослашган Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабида давом этди. Мактабда вилоят маданият, адабиёт санъат намояндалари ва мактаб ўқувчилари иштирокида Давлат тилига бағишланган адабий-бадиий тадбир бўлиб ўтди. Унда таниқли ижодкорлар, адабиётшунос олимлар, ёзувчилар, шоирлар ўзбек ёшлар билан адабиёт ва сўз сеҳри, бадиий ижоднинг ифода воситаси бўлган она тили ҳақида самимий суҳбат қурди.
Тадбирда давлатимиз томонидан тилимизни янада чуқур ўрганишга, жамиятимизда аҳамиятини янада оширишга катта эътибор қаратилаётгани алоҳида таъкидланди.
– Кейинги йилларда Президентимиз ташаббуси билан миллий тилимизнинг нуфузини оширишда катта ишлар қилинмоқда, – деди тадбирда Жиззах политехника институти ўқитувчиси Бахти Рашидова.
– Эндиликда тилимиз халқаро минбарлардан баралла янграётгани, Президентимиз Бирлашган Миллатлар Бош ассамбелияси сессиясида ўзбек тилида маъруза қилгани ҳар биримизга ғурур ва ифтихор бағишлади. Мамлакатимизда Давлат тили байрамининг кенг нишонланиши ҳам тилимизни эъзозлаш ва севишнинг амалдаги ифодасидир.
Тадбирда она тили ҳақида шеър ўқиган ўқувчиларнинг чиқишлари қизғин олқишланди.


