Она табиат - чексиз илҳом манбаи
Бадиий академия ижодкорлар уюшмасининг Тошкент вилояти бўлими томонидан вилоятдаги Товоқсой тоғли ҳудудида бир кунлик пленер - мафтункор табиат қўйнида ижодий иш жараёни ташкил қилинди.
Она табиат рассомларимиз учун битмас-туганмас илҳом, ижод, изланиш манбаи.
Ўзбекистон Бадиий академия ижодкорлар уюшмаси томонидан мунтазам тарзда ўтказилувчи "Ўзбекистон манзаралари", "Рассом ва табиат" сингари ижодий лойиҳалар мўйқалам аҳлининг борлиққа бўлган меҳрини турфа бўёқларда акс эттириш, янги асарлар яратиш имконини бериши билан аҳамиятлидир.
Бадиий академия ижодкорлар уюшмасининг Тошкент вилояти бўлими томонидан вилоятдаги Товоқсой тоғли ҳудудида бир кунлик пленер - мафтункор табиат қўйнида ижодий иш жараёни ташкил қилинди.


Товоқсой бепоён қирлари, тиниқ чашма, сойлари, шаршаралари, ҳали анчагина сайёҳларнинг қалами тегиб улгурмаган гўзал ва бетакрор масканлари билан диққатга сазовор.
Пленерда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари, Чирчиқ ва Тошкент шаҳридан рассомлар Моҳигул Маматалиева, Моҳира Маматкаримова, Эркин Оролов, Роберт Ким, Илҳом Бахриев, Фарҳод Назарматов очиқ табиат қўйнида этюдлар чизиб, манзара ишлаб қайтди.
Бу каби лойиҳалар мусаввирларга ижод завқини бағишлаш билан аҳамиятлидир.
