Ўн болани асраб олган оила ғолиб
Юқори Чирчиқ туманида Халқаро оила куни муносабати билан “Фаровон оила сари” шиори остида ўтказилаётган “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди.
Унда оила ва хотин-қизлар туман, шаҳар бўлимлари масъул ходимлари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари, ибратли оилалар вакиллари ҳамда фаол ёшлар иштирок этди. Танловнинг саралаш босқичида 1 минг 22 та маҳалла орасидан сараланган йигирмадан ортиқ оила вакиллари турли номинациялар бўйича ғолиблик учун беллашди.

Танлов якунларига кўра биринчи ўринга Бўстонлиқ тумани меҳрибонлик уйидан ўн нафар болани асраб олган Инкаров оиласи муносиб деб топилди. Тадбир доирасида ҳунарманд ва касаначи, омилкор оилаларнинг маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Ҳозир Тошкент вилоятида 844 минг 722 нафар оила мавжуд. Ҳудудлар орасида энг кўп оилалар Чирчиқ шаҳрида яшайди ва 86 минг 658 нафарни ташкил этади.
А.МУСАЕВ,ЎзА.