"Омонат"лар ҳимояси кафолатланади (+видео)
Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида “Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда атрофлича муҳокама қилинди.
Қараб чиқилса, ҳозирги омонатларни кафолатлаш тизими ҳамма тижорат банкларини қамраб олмаган. Масалан, Халқ банки омонатларни кафолатлаш тизимида ўзи иштирок этмайди, бу банкка омонат қўйсангиз, омонат давлат томонидан кафолатланади. Бу молия хизматлари бозорида рақобатни пасайтириб юборади.
Бу қонун лойиҳасида шу муаммолар ҳал қилиниб, омонатларни кафолатлаш тизимини яхшилаш, шу жумладан банк тизимининг узоқ муддатли барқарорлигини таъминлаш, уни илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартларга мувофиқлаштириш кўзда тутилмоқда.
Қонун лойиҳасига кўра, кафолатланган омонат миқдорининг юқори чегараси 200 млн сўм миқдорида белгиланмоқда. Мазкур юқори чегарани белгилашда омонатларнинг амалдаги ҳолати тўлиқ таҳлил қилинган бўлиб, ушбу миқдор бугунги кунда мамлакатимизда 99,7 фоиз омонатчиларнинг банклардаги маблағлари тўлиқ кафолатланишини таъминлайди.
Қонун лойиҳасини яна бир асосий жиҳати омонатларни кафолатлаш тизими нафақат жисмоний шахсларга, балки юридик шахсларга ҳам татбиқ қилинади, бу эса тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга олиб чиқади.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/DHd6AHiSJV8?si=PeXIPOHodDaEMU0m" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, А.Аҳмедов (ЎзА)