ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги “Кўклам замини” масъулияти чекланган жамияти соҳибкорлари 2023 йилнинг ўзида Россия, Қирғизистон, Қозоғистон давлатларига 280 тонна ва ички бозорга 85 тонна помидор, бодринг, булғор қалампири етказиб берди.

7 гектар майдондаги иссиқхоналарда 80 нафар мавсумий, 20 нафар доимий ишчи меҳнат қилади. Улар томонидан ўтган йилнинг декабрида экилган кўчатлар шу кунларда ҳосил тугиш палласига ўтди.

[gallery-16104]

Худди шундай, тумандаги “Калвак” МФЙда 1 минг 34 та хонадон ихтиёрида 56.9 гектар томорқа бўлиб, маҳалла аҳлининг етти ёшдан етмиш ёшигача деҳқончилик билан банд. Улар кўчатчилик бўйича туманда ўзига хос тажриба мактабини яратишган. Январь ойида сепилган помидор, булғор, бодринг, турли гул кўчатлари аллақачон униб чиқиб, март ойида бозорга олиб чиқишга мўлжалланмоқда. Маҳаллада ҳамма хонадоннинг ўз иссиқхонаси бор.

Маълумот учун: Тўрақўрғон туманида 2023 йилда 23,6 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилган бўлиб, шундан 14,7 минг тонна (63%)си экспортга йўналтирилди. Жорий йилда эса 25,2 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш режалаштирилган.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омилкорлик қут-барака деганидир