Омикроннинг биринчи универсал аломати аниқланди
Дунё бўйлаб одамлар ҳали ҳам қайси аломатлар уларнинг COVID-19 нинг Омикрон штамми билан касалланганлигини кўрсатиши билан қизиқмоқда.
Жаҳон жамоатчилиги коронавируснинг янги штаммига тайёргарлик кўраётган бир пайтда, Жанубий Африка “Discovery Health” компанияси раҳбари бу штамми юқтирган беморда бироз бошқача аломат кузатилганини маълум қилган.
Бутун дунё олимлари омикроннинг одамга ножўя таъсирини ўрганиш учун тандемда ишламоқда. Ҳозирча натижалар шуни кўрсатадики, янги COVID-19 штамми олдингига қараганда камроқ симптомни келтириб чиқаради.
“Discovery Health” бош директори доктор Раян Ноахнинг айтишича, омикроннинг энг кўп учрайдиган белгиси томоқ оғриғидир. Шунингдек, аломатлар орасида бурун битиши, қуруқ йўтал ва бел оғриғи борлигини ҳам қўшимча қилган.
— Бу аломатларнинг аксарияти енгилдир, аммо бу омикрон хавфсиз дегани эмас, — дейди доктор Ноах.
Доктор Ноах фикрини британиялик соғлиқни сақлаш эксперти сер Жон Белл ҳам қўллаб-қувватлади, у омикрон коронавируснинг олдинги штаммидан, бироз бошқача таъсир қилишини таъкидлаган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 нинг омикрон штамми бутун дунё бўйлаб тезликда тарқалаётганини маълум қилди. Ушбу штамм 77 мамлакатда рўйхатга олинган.
Улуғбек Маҳмирзаев