Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўринбосари Бекзод Нариманов бошчилигидаги гуруҳ Сурхондарё вилоятида бўлиб, ёпиқ муассасаларни ўрганди. Шунингдек, ҳуқуқий мавзуда учрашувлар ташкил этиб, одамларнинг муаммоларини тинглади.

Меҳмонлар дастлаб Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида “Омбудсман” мактаби лойиҳаси доирасида “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш масалалари” мавзуига бағишланган учрашув ташкил этди.

Денов туманидаги маҳаллалар раислари, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этган тадбирда соҳаларнинг вилоятдаги раҳбарлари “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг асосий вазифалари ва устувор йўналишлари”, “Мамлакат ёшларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонунчилик ҳужжатлари тўғрисида”, “Аҳолига имтиёзли кредитларни (ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатишни ташкил этиш, таълим, ипотека, истеъмол ва бошқа кредитлари) ажратиш тартиби” сингари мавзуларда ҳуқуқий тушунтириш берди. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги, “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.

Маълумотларга кўра, Сурхондарё вилояти мамлакатимизда Омбудсманга энг кўп мурожаат юбориладиган учта ҳудуддан бири саналади. Хусусан, 2023 йил воҳадан 1 минг 759 та, ўтган йил 2 минг 117 та, жорий йилнинг биринчи чорагида 557 та мурожаат йўлланган. Шу йил юборилган мурожаатларнинг 308 таси Денов туманидан тушган. Бу мурожаатларда асосан ёшлар ва аёллар бандлиги, мулкий низолар, турар-жой, коммунал хизматлар, фирибгарлик ҳолатлари каби масалалар кўтарилган.

Қизиқарли савол-жавоблар асосида ўтган “Омбудсман” мактаби лойиҳаси якунида сайёр қабул ташкил этилди. Аҳоли мурожаатлари тингланиб, жойида ўрганилди. Мутасаддилар билан масалаларни ҳал этиш йўллари изланиб, ҳуқуқий маслаҳат берилди. 

Денов “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйида 190 дан ортиқ соғлигида нуқсони бор инсон яшайди. 70 нафарининг ҳаракати чекланган. Уларга 180 ходим тўрт сменада хизмат кўрсатади. Ўтган йили 13 нафари соғломлаштирилиб, қавму қариндошлари бағрига қайтарилди. Ўтган йил “Опенбюджет”дан 2 миллиард 860 миллион сўм маблағ ютиб олиниб, интернат уйи тубдан реконструкция қилинди. Барча замонавий шароитлар яратилди. Жорий йилда яна “Опенбюджет”нинг 1 миллиард 500 миллион сўм маблағи эвазига адаптив спорт турлари билан шуғулланиш заллари барпо этилади. Бу ерда шифокорлар хулосаси асосида дурадгорлик, темирчилик касблари ўргатилмоқда.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоячилари интернат уйида яратилган шароитларни ўрганиб, яшаш хоналари, ошхона ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш жойларини кўздан кечирди. Дори-дармон билан таъминлаш, тиббий хизматдан фойдаланиш ҳолати билан танишди.   

Шу куни Омбудсман вакили тумандаги 2-вилоят руҳий-асаб касалликлари шифохонаси ва Шўрчи тумани ИИБга қарашли вақтинча сақлаш ҳибсхонасида ҳам бўлди. 2-вилоят руҳий-асаб касалликлари шифохонасида 240 бемор даволанмоқда. Уларга 90 нафар ўрта тиббиёт ходими ва 11 нафар шифокор хизмат кўрсатади. 

Шўрчи тумани ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси учун Омбудсман тавсиясига мувофиқ жорий йилда янги бино барпо этилади. 

– Воҳадаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказиб туришни йўлга қўйганмиз, – дейди Омбудсманнинг Сурхондарёдаги вакили Абдурашид Артиқов. – Аниқланаётган ҳолатлар юзасидан зарур чоралар кўрилиб, шароитлар янада яхшиланмоқда. Бугун ҳам 2-вилоят руҳий-асаб касалликлари шифохонасида олиб борилган мониторингда қатор ҳолатлар аниқланди. Уларни бартараф этиш учун тегишли таъсир чоралари кўрилади. Шўрчи тумани ИИБга қарашли вақтинча сақлаш ҳибсхонасида ушлаб турилган ва қамоққа олинган шахслар учун зарур шароитларни яратиш юзасидан тавсиялар берилди.

Шеробод туманидаги 41-жазони ижро этиш манзил колониясида бўлган Омбудсман вакили муассасада чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этди. 

Муассасада 300 га яқин маҳкум ва маҳкума жазони ижро этмоқда. Уларнинг 16 нафари аёллардир. Гуруҳ аъзолари маҳкум ва маҳкумалар билан суҳбатлашиб,  уларнинг фикрини тинглади. Яратилган шароитларни кўздан кечирди. Тиббий хизматдан фойдаланиш ҳолатлари билан танишди.

– Омбудсман вакили ташаббуси билан ўтказилган чуқурлаштирилган тиббий кўрик маҳкум ва маҳкумаларимизнинг саломатлигини сақлаш ва аниқланган касалликларнинг эрта олдини олиб, даволашга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди, – дейди тиббиёт пункти бошлиғи, капитан Аббос Абсалоев. – Муассасамизда жазо муддатини ўтаётганлар ҳар олти ойда тиббий кўрикдан ўтказилади. Бу сафарги кўрикда 154 маҳкум ва 16 нафар маҳкума онколог, гинеколог, кардиолог, кўз, травматолог каби шифокорларнинг 12 турдаги касаллик бўйича кўригидан ўтди. Олти нафарига стационар даволаниш учун йўлланма берилди. 

Термиз шаҳридаги 16-умумтаълим мактабида уюштирилган “Омбудсман соати”да Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўринбосари, юридик фанлари доктори, профессор Бекзод Нариманов таълим муассасаси ўқувчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган учрашув ўтказди. Миллий қонунчилигимизда юз бераётган ўзгаришлар, шахсий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан сабоқ берди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

– Учрашувимиз жуда қизиқарли, инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича фойдали маълумотларга бой бўлди, – дейди мактабнинг 10-синф ўқувчиси Маржона Хайруллаева. – Бу дарс бизнинг ҳозирги виртуал оламда ҳам ўз ҳуқуқларимизни таъминлашимизда муҳим аҳамият касб этади. 

Термиз шаҳридаги 9-тергов ҳибсхонаси тубдан реконструкция қилинган. Учрашув хоналари, тергов ва адвокатлар хоналари замонавий усулда жиҳозланган. Муассасада 374 нафар қамоққа олинган шахс сақланмоқда. Бу ерда ҳибсхона ошхонаси, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, тиббий хизмат ва кутубхонадан фойдаланиш, касб ўрганиш имкониятлари, хўжалик ишларига жалб этилган маҳкумларнинг меҳнат шароитлари ўрганилди. Маҳкумлар ва адвокатлар билан суҳбатлашди. 

– Муассасада қамоққа олинган шахслар учун, уларнинг ҳимоячилари учун ҳам барча қулайлик мавжуд, –дейди адвокат Чоршанби Қиличов. – Масалан, шу пайтгача битта адвокатлар хонасидан фойдаланган бўлсак, эндиликда олтита шинам хона барпо этилиб, жиҳозланган. Видеокамералар ўрнатилган. Вояга етмаганлар учун шу ернинг ўзида дарс ўтиш йўлга қўйилган.

[gallery-23216]

Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг воҳадаги мониторинг тадбирлари вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонасини ўрганиш билан якунланди.  

Жойларда ўтказилган мониторинг чоғида аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга Омбудсман таъсир чораларини кўриш учун ҳужжатлар тақдим этилади. 

Холмўмин Маматрайимов,

Жонибек Қўзимуродов (сурат), ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омбудсман вакили Сурхондарёда