Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова иштирокида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида Навоий вилояти Нурота туманида фуқаролар қабули, тиббий кўрик ва меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Омбудсман ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида Амир Темур маҳалласида ташкил этилган тиббий кўрикда тор доирадаги шифокорлар ва мутахассислар томонидан 100 нафарга яқин аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.  

Мусиқа мактаби биносида ўтказилган “Бўш иш ўринлари” ярмаркасида эса тумандаги 136 та корхона ва ташкилотлар 214 та бўш иш ўрни билан, 12 та тадбиркорлик субъектлари ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот ва лойиҳалари билан қатнашди.  

Унда 9 нафар ишсиз фуқаро иш билан таъминланган бўлса, 13 нафарига ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш мақсадида тижорат банкларидан имтиёзли кредит олиш бўйича тушунчалар берилди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1-чорагида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Навоий вилоятидан 118 та мурожаат келиб тушган. Уларда меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, бандлик, аҳолига сифатли ижтимоий ва тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги имконият ва имтиёзлардан фойдаланиш, кредит расмийлаштириш, уй-жой, алимент ҳамда таълим олиш масалалари кўтарилган.

Нурота тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўтказилган фуқаролар билан очиқ мулоқотда Олий Мажлис Сенати аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари, ташкилот, корхона ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этди.  

Тадбир якунида Феруза Эшматованинг сайёр қабули ўтказилди. Унда фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммо ва тавсияларини билдирди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омбудсман вакили билан очиқ мулоқот