Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Россияга хизмат сафари доирасида Москва шаҳрининг Сахарова ҳудудида жойлашган хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига ташриф буюрди.

Омбудсман таклифига кўра, марказда сақланаётган юртдошларимиз билан суҳбатлар ўтказилиб, уларни қийнаётган масалалар атрофлича тингланди. Айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди.

Ташриф чоғида фуқароларнинг Россия Федерацияси қонунчилигида белгиланган муддатлардан ортиқча сақланмаётгани аниқланди. 

Шунингдек, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, Ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги элчихонаси ўртасида ҳужжатлаштириш ишлари тегишли даражада йўлга қўйилгани қайд этилди.

Бундан ташқари, айрим аёл фуқароларнинг яқинлари билан боғланишига кўмаклашилди ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омбудсман Москвадаги Ўзбекистон фуқаролари билан учрашди