Сўнги йилларда халқимиз фаровонлиги йўлида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилиши натижасида миллий давлатчилигимиз пойдевори мустаҳкамланиб, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари кафолатланмоқда, ҳар бир фуқаро ва оиланинг фаровонлиги ошиб, қонун устуворлиги таъминланмоқда.

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда 2021 йил 26 июндаги “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори инсон ҳуқуқлари ҳимоясининг янги босқичга олиб чиқилишига хизмат қилмоқда.  

Бугунги кунда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) шунчаки тузилма эмас, балки амалий ишларни рўёбга чиқараётган, аҳоли, айниқса, маҳкумлар дардини айтадиган шаффоф тизимга айланмоқда. Омбудсман илгари фақат марказда фаолият юритган бўлса, ҳозирги кунда барча ҳудудларда ташкилотнинг минтақавий вакиллари фаолият юритмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда ташкилотнинг минтақавий вакиллари жазони ижро этиш муассасаларида бўлиб, маҳкумларни сақлаш шароитларини ўрганиш асносида улар билан бевосита мулоқотлар ҳам ўтказмоқда.  

– Омбудсман минтақавий вакилининг асосий вазифаси  инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ва қонуний манфаатларига  риоя этилишини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари мониторингини ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда кўмаклашишдир, – дейди Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг  Наманган вилоятидаги минтақавий вакили Жаҳонгир Валиев. – Ўтган 2023 йил мобайнида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги  вилоят бошқармаси, нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва бошқа бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини тиклаш борасида вилоятдаги жазони ижро этиш колонияси, тергов ҳибсхонаси, еттита тумандаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, маъмурий қабулхона, наркология илмий маркази ҳамда “Мурувват уйи”да 64 маротаба мониторинг амалга оширилди.  

Мурожаатлар таҳлил қилинганда, шахсий ва эркинликларга оид 78 та, ижтимоий ҳуқуқларга  доир 61 та, иқтисодий ҳуқуқларга доир 22 та, экологик ҳуқуқлар масаласида учта мурожаат тушганлигини кўриш мумкин. Эътиборлиси, мазкур мурожаатларнинг  амалий  бажарилиши таъминланди. Масалан, Уйчи туманидаги  Баландариқ маҳалласида яшовчи С. Н. яшаш уйида фақат аёллар истиқомат қилиши муносабати билан уйидаги эшик- деразаларга панжара ўрнатиб берилиши масаласида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганилиб, ҳомийлар томонидан унинг уйи  эшик ва деразаларига панжара ўрнатилиб,  қисман таъмирлаш ишларига амалий ёрдам кўрсатилди. Ёки Косонсой туманидаги Бўстон маҳалласидан  Г. Э.нинг  бир неча йиллардан бери иккинчи гуруҳ ногиронлигини белгилаш масаласида қилган мурожаати ижобий ҳал этилмай келинган. Мурожаат юзасидан мутасадди ташкилотлар ёрдамида қайта тиббий экспертизадан ўтказилиб, ушбу фуқарога  ногиронлик нафақаси тайинланган.  

Шу ўринда айтиш даркорки, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг  Наманган вилоятидаги минтақавий вакиллигига келиб тушган, аммо тегишли мутасадди ташкилотларнинг бепарволиги сабабли бугунги кунгача ўз ечимини кутаётган ҳал этилмаган мурожаатлар ҳам борлиги ачинарли ҳолат. Масалан, Поп туманидаги Уйғур қишлоғида яшовчи фуқаро, иккинчи гуруҳ ногиронлиги мавжуд М. И.нинг  яшаб турган ҳовлиси  кадастр ҳужжатларини расмийлаштира олмай келаётганлиги масаласида қилган мурожаати ўрганилмай, ҳанузгача туман ҳокимининг қарори чиқарилмаган.

Ёки Чуст туманидаги Бирлик маҳалласида яшовчи М. Р. мурожаатида амакиси М. Д. акциядорлик тижорат Халқ банки Чуст тумани филиалидан унинг розилигисиз фуқаролик паспортига 25 миллион сўм миқдоридаги кредит маблағини олганини билдириб, бу борада амалий ёрдам сўраган мурожаати туман прокуратураси томонидан ечилмасдан келинмоқда.  

Таъкидлаш лозимки, Олий Мажлис Сенатининг 2022 йил 17 мартдаги қарори ва Омбудсман раҳбариятнинг 2022 йил 8 февралдаги комплекс чора-тадбирлар дастурига биноан  омбудсманга давлат органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан бирга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан аҳоли хабардорлигини ошириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида олиб борилаётган туб ўзгаришлар тўғрисида ахборот бериш ва маҳаллаларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш вазифаси юклатилган.  

Мазкур вазифа ижроси доирасида ўтган йили вилоятнинг учта олис ва чекка жойдаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида “Омбудсман мактаби” доирасида тадбирлар ўтказилиб,  210 нафар фуқаро жалб этилди. Хусусан, Янгиқўрғон туманидаги Нанай қишлоғидаги Дўстлик, Намуна, Зарбдор, Қайроқи ва Сойбўйи маҳаллалари, Учқўрғон туманидаги Пахтачи, Бирлик, Қўрғонча маҳаллалари ҳамда Чуст туманидаги Ғова қишлоғидаги Юқори, Тинчлик, Янгиҳаёт, Ғовасой соҳили ва Варзигон маҳаллалари аҳолиси вакиллари иштирокида “Омбудсман мактаби” тадбири ўтказилди.  

Уларда Омбудсманнинг минтақавий вакили томонидан ижтимоий соҳада олиб борилаётган туб ислоҳотлар, аҳоли фаровонлиги, хизматлар йўналишидаги яратилаётган шароитлар, имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида фуқароларнинг хабардорлигини ошириш мақсадида давра суҳбатлари уюштирилди.  

Шунингдек, минтақавий вакил 27 маротаба Жиноят ишлари бўйича вилоят ва Наманган тумани судида, Наманган шаҳар ва Чуст тумани туманлараро фуқаролик судида эркин тингловчи (кузатувчи) сифатида иштирок этди. Поп туманидаги “Мурувват” уйида олиб борилган ўрганишлар чоғида келиб тушган мурожаат асосида 16 кишига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва фуқаролик паспорти берилиши юзасидан Чуст туманлараро судига киритилган даъво аризаси ижобий ҳал этилиб, туғилганлик тўғрисида гувоҳномалар олиниб, ИИБ ҳузуридаги фуқароликни расмийлаштириш ва миграция бўлимига тақдим этилган бўлсада, ҳанузгача паспортлар берилмади.  

Озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони ижро этиш вақтида ҳаётга қайта тайёрлаш, ўз қилмишларига чин кўнгилдан пушаймонлик ва асосийси уларда қайта жиноят ёки ҳуқуқбузарлик кўчасига кирмаслик кўникмаларини шакллантириш муҳим вазифалардан биридир. Бу борада ҳам омбудсман томонидан қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омбудсман инсонларга ҳуқуқий жиҳатдан кўмаклашмоқда