Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га фуқаро А.Д. ва унинг ўғли А.Н. иш берувчи томонидан ойлик маошлари тўланмагани бўйича шикоят қилди.

Мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, Наманган вилоятидаги минтақавий вакил томонидан вазият жойига чиқиб ўрганилди. Аниқланишича, мурожаатчи А.Д. фарзанди билан кластер ишлаб чиқариш корхонасида ходимлар сонининг қисқаргани сабабли меҳнат шартномалари бекор қилинган. Бироқ уларнинг 2023 йилнинг октябрь, ноябрь ва декабрь ойлари учун иш ҳақлари тўлаб берилмаган.  

Иш берувчига ҳуқуқий тушунтиришлар берилгани натижасида мурожаатчи ва унинг фарзандига 26 миллион сўм миқдоридаги иш ҳақлари тўлаб берилди.  

Маълумот учун, меҳнат кодексининг 161-моддасига мувофиқ, меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.  

Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганда, кодекснинг 110-моддасига кўра, ходимга тегишли иш ҳақи, унинг миқдори хусусида низо бўлмаса, меҳнат шартномаси бекор қилинган кунга қадар ишлаётган ходимга, меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишламаётган ходимга, у ҳисоб-китоб қилишни талаб этган куни тўланиши керак.  

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омбудсман: фуқароларга 26 миллион сўмлик иш ҳақи ундириб берилди