Пиллачилик мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири, пилла эса енгил саноат учун муҳим хом-ашёлардан бири ҳисобланади. Шу боис ҳам юртимизда пиллачиликни ривожлантириш, сифатли пилла етиштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Айни кунларда Андижон вилояти туманларида ушбу мавсумда етиштирилган пилла ҳосилини йиғиб-териб олиш ишлари қизғин паллага кирган. Жумладан, Олтинкўл тумани пиллакорлари томонидан етиштирилган “кумуш тола” ҳосили омборларга топширилмоқда. Ипак қурти боқиш, пиллачилик соҳасида ўзига хос тажриба мактаби шаклланган Олтинкўл туманида жорий йилда 3 минг 578 қути ипак қурти парваришланиб, 207,5 тонна пилла хом ашёси етиштириш режалаштирилган.

– Мавсум бошида туманда фаолият олиб бораётган “Гуантун” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон – Хитой уруғчилик корхонаси мутахассислари томонидан мавжуд 11 та инкубаторияда 3 минг 578 қути сифатли уруғ тайёрланиб, тумандаги 495 нафар касаначи ҳамда 142 та фермер хўжаликларига етказиб берилди, – дейди “Олтинкўл агропилла” корхонаси раҳбари Ҳусниддин Қодиров. – Касаначилар томонидан 60 тонна, фермер хўжаликлари томонидан 139 тоннадан зиёд, “Гуантун” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон – Хитой уруғчилик корхонаси томонидан 8 тоннага яқин пилла ҳосили етиштириш белгиланган.  

Таъкидлаш керакки, пиллакорнинг бир ойлик меҳнати йилга татийди. Ипак қурти парвариши ўта нозик иш. Хона ҳароратини бир хилда ушлаб туриш, қуртларга ўз вақтида озуқа бериш, буларнинг бари айтишга осон холос. Эрта тонг тутзорга бориб барг кесиб келиш, ярим тун демасдан қуртларга барг солиш ўзига яраша меҳнат, машаққатни талаб этади. Бу ишларнинг ҳадисини олган пиллакорлар эса ҳақиқий миришкорлардир.  

[gallery-12110]

Туманнинг Ижтимоият маҳалласида яшовчи, касаначи Гулчеҳра ва Бахтиёр Назировлар йигирма йилдирки ипак қурти боқиб келади. 70 сотих тутзорлари бор. Жорий мавсумда улар 2 қути ипак қурти парваришлаб, 118 килограмм пилла топширди.

– Пилла етиштириш билан шуғулланиб кам бўлмадик, – дейди Бахтиёр Назиров. – Бутун оиламиз билан бир ой шу иш билан астойдил шуғулланамиз. Даромади ҳам ёмон эмас. Бу йил ҳам етиштирилган сифатли пиллани кластер корхонаси омборига биринчилардан бўлиб топширдик, шу куниёқ пулини олдик. Энг асосийси, туман агропилла корхонаси томонидан биз касаначиларга иш стажи ёзиб борилмоқда.  

Авваллари пиллакорлар топширган пилласи учун йиллар давомида пулини ололмасдан сарсон бўлар эди. Эндиликда кўплаб туманларда бундай муаммо тўла бартараф этилган.  Жумладан, “Олтинкўл зар ипаги” кластер корхонаси томонидан топширилган пилла учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш йўлга қўйилган, ортиқча оворагарчиликка йўл қўйилмайди. Жорий йилда тумандаги “Туркистон” массивида 12 нафар касаначи ҳамда 16 та фермер хўжалиги томонидан 323 қути ипак қурти парвариш қилинди.  

– Касаначиларимиз ўз ишининг ҳақиқий миришкорлари, – дейди “Олтинкўл агропилла” корхонасининг мазкур ҳудуддаги агрономи Зулайҳо Аҳмаджонова. – Шарифа Эсонова, Марҳабо Исмоилова, Одина Сатимова, Ҳамид Собиров сингари илғор касаначиларимиз ҳар йили белгиланган режани ортиғи билан бажариб, барчага намуна бўлади. Мазкур массивда яшовчи Марҳабо Исмоилова бу йил ўз хонадонида тўрт қути ипак қурти парвариш қилиб, юқори ҳосил олишга эришган касаначилардан биридир.  

– Бир неча йилдан буён оиламиз билан ипак қурти парваришлаб келамиз, – дейди М. Исмоилова. – Аввало, қуртга меҳр қўйиш керак. У ҳам тирик жон. Айниқса, қурт боқилаётган хоналар озода, шинам, доимий ҳаво айланиб туриши лозим. Ҳатто, баргни ҳам ювиб бериш керак. Ҳар бир квадрат метрга 1 грамм қурт уруғи ёяман. Улар қанча сийраклаштирилса, ҳосил шунча мўл ва йирик бўлади.  

Умуман, Олтинкўл туманида ўз ишининг ҳақиқий устасига айланган пиллакорлар кўп. Шу боис ҳам, туман ҳар йили вилоятда биринчилар қатори йиллик режани бажаради. Айни кунда нафақат аксарият касаначилар, балки фермер хўжаликлари ҳам белгиланган режани ортиғи билан адо этди.  

Ф. Убайдуллаев,  

З. Умрзоқов (сурат),  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олтинкўллик “кумуш тола” миришкорлари