Миллий медиа соҳасида оммавий ахборот воситалари ходимларини фаол қўллаб-қувватлашга оид ижодий танловлар, лойиҳалар кўп. Лекин улар орасида “Олтин қалам” танлови ўзгача нуфузга эга.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан анъанавий тарзда ўтказилаётган ушбу танлов ҳар йили юксак савияда ташкил этилади. Бу йил танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида ўтказилаётгани ҳам шундан далолат беради.  

Ўзбекистон журналистлар уюшмаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Холмурод Салимов мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари, журналистлар учун кенг имкониятлар яратилаётганини таъкидлади.  

Мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ҳамда уларда фаолият олиб бораётган журналистлар учун янада кенг имтиёз ва имкониятлар яратилмоқда. Президентимизнинг 2022 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида 2023 йилдан бошлаб “Олтин қалам” танлови рағбатлантирувчи номинациялари 5 тадан 12 тага кўпайтирилди.  

Унга кўра, Бош миллий мукофот соҳибига енгил автомобиль берилиши белгиланди. 1-ўрин соҳибларига Ўзбекистонда белгиланган базавий ҳисоблашнинг 160 баробари, 2-ўринга 140 баробари, 3-ўринга 120 баробари миқдорида пул мукофоти берилган бўлса, жорий йилдан 1-ўринга 200, 2-ўринга 175, 3-ўринга 150 баробари миқдорида пул мукофоти ажратилмоқда. Шунингдек, рағбатлантирувчи номинация ғолибларига бериладиган пул миқдори базавий ҳисоблашнинг 50 баробаридан 100 баробарига оширилди.  

Журналистлар уюшмаси маълумотига кўра, бу йил “Олтин қалам” XVII Миллий мукофоти учун халқаро танловда ҳар йилгидан кўп — 500 дан зиёд ОАВ вакиллари 4 мингга яқин ижодий ишлари билан иштирок этди. Хусусан, телевидение йўналиши бўйича мамлакатимиздаги давлат ва нодавлат телеканалларда фаолият олиб бораётган 125 нафар журналист қатнашди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан уларнинг 900 га яқин ижодий иши кўриб чиқилди. Танловнинг ушбу йўналиши бўйича материаллари тақдим этилган ижодкорлар орасида халқимиз меҳрини қозонган, кенг жамоатчилик эътирофига сазовор бўлган, шунингдек, турли танловларда ғолиб бўлган журналистлар бор.  

Радио йўналиши бўйича ҳакамлар ҳайъати томонидан 43 нафар журналистнинг 300 дан зиёд ижодий ишлари кўриб чиқилди. Мазкур йўналиш бўйича танловда иштирок этганларнинг кўпчилиги аёл журналистлар. Уларнинг ижодий ишларида информацион-таҳлилий материаллар, Янги Ўзбекистон руҳи, Конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳияти, замонамиз қаҳрамонлари ҳаёти, маданият ва санъат намояндалари билан суҳбатлар асосий ўрин эгаллайди.  

Бу йил ҳам “Олтин қалам” танловида босма оммавий ахборот воситалари йўналиши бўйича иштирок этган журналистлар 173 нафарни ташкил этди. Уларнинг 1 минг 200дан ортиқ ижодий иши ҳакамлар ҳайъати томонидан кўрилди. Тақдим этилган ижодий ишларда бугунги долзарб мавзуларга алоҳида эътибор қаратилган. Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларни рози қилиш мақсадида Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар аниқ мисоллар асосида очиб берилган.  

[gallery-11874]

Ўтган йили “Олтин қалам” танловида интернет-журналистика йўналиши бўйича 45 нафар журналист иштирок этган бўлса, бу йил уларнинг сони 76 нафарга етди. Ушбу йўналишда нодавлат интернет нашрлари фаоллиги кузатилди. Танловга тақдим этилган ижодий ишларда ёш журналистлар турли соҳаларга доир кўплаб муаммоларни дадил кўтариб чиққани, журналистик суриштирувлар кўпайгани акс этган. Улар асосида жамоатчилик фикри шаклланиб, ҳатто турли соҳаларга оид қарор лойиҳаларига ўзгартиришлар киритилганини кўриш мумкин. Интернет-журналистика йўналишидаги ижодий ишлар оммавий ахборот воситалари чиндан ҳам “тўртинчи ҳокимият” даражасига кўтарилаётганидан далолат беради.  

Чет эллик журналистларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, маданият, туризм ва бошқа соҳаларни ёритишга интилиш кучли бўлгани учун уларнинг мамлакатимиз ҳақидаги ижодий ишлари сони йилдан-йилга ортмоқда. “Олтин қалам” XVII Миллий мукофоти учун халқаро танловда 25 давлатдан 50 дан  зиёд журналист қатнашаётгани, улар орасида Европа ва Осиё қитъасидан шу соҳа вакиллари борлиги ҳам бунинг исботидир.  

“Олтин қалам” танловининг рағбатлантирувчи номинациялари бўйича жорий йилдан бошлаб 12 нафар журналист мукофотланадиган бўлди. Мазкур 12 номинациядан бири — “2022 йилда чоп этилган публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун” йўналиши бўйича ғолибни 28 нафар журналист-публицист орасидан аниқлаш ҳакамлар учун осон бўлмаган.  

Танловнинг “Энг яхши фоторепортаж учун” номинацияси ғолиби эса 19 нафар фотожурналистнинг 150 га яқин ижодий ишларини баҳолаш орқали аниқланди. Қолган 10 номинация ғолиблари танловнинг телевидение, радио, босма ОАВ, интернет-журналистика йўналишлари бўйича 500 нафардан зиёд ОАВ вакиллари орасидан мукофотга лойиқ кўрилган.  

Таъкидлаш жоиз, “Олтин қалам” танлови мамлакатимизда фаолият олиб бораётган халқаро ташкилотлар, қатор хорижий мамлакатлар элчихоналарида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Бу йил танловда ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Европа Иттифоқи ва Бельгиянинг GOPA Com., S.A.DNA компанияси  ўз номинациялари билан иштирок этди.  

Дарҳақиқат, “Олтин қалам” — ижод аҳлига муносиб рағбат, журналистикага юксак эътибор ва ғамхўрликнинг яққол тимсоли. Шу боис барча саъй-ҳаракатлар мазкур танловнинг холис, шаффоф ва ҳаққоний ўтишини таъминлашга қаратилди.  

Тантанали тадбирда телевидение, радио, босма оммавий ахборот воситалари, интернет нашрлар йўналиши, барча номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди. Уларга махсус статуэтка, пул мукофоти, дипломлар тантанали топширилди.  

Бош миллий мукофотга Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультети муносиб топилди. Унга енгил автомобиль, махсус статуэтка ва диплом тантанали равишда топширилди.  

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари К.Алламжонов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари –Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби Ш.Асадов иштирок этди.  

Н.Усмонова, Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Олтин қалам” – Янги Ўзбекистоннинг янгича журналистикаси