Олтин медалларимиз 8 тага етди
Хитойда давом этаётган Параосиё ўйинлари иккинчи кунини делегациямиз аъзолари икки олтин медаль билан бошлади.
Пара каноэ бўйича эркаклар ўртасида KL3 классидаги баҳсларда ҳамюртимиз Ҳасан Қўлдашев 42.258 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, пара каноэ бўйича аёллар ўртасида KL3 классида ўтказилган баҳсларда ҳамюртимиз Шахноза Мирзаева 50.680 сония натижа билан барча рақибларини ортда қолдирди ва делегациямизга 8-олтин медални келтирди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА