Бухоро вилояти Олот туманидаги “Асажам” қишлоғида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 13 миллиард сўмдан ортиқ маблағлари ҳисобига 330 ўринли умумтаълим мактаби қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Олот тумани “Асажам” қишлоғида умумтаълим мактаби йўқ эди. Бу ерлик 4-синфгача бўлган ўқувчилар жуда абгор ҳолатдаги мактабда, 5-синф ва ундан юқори синф ўқувчилари  5 километр узоқликда жойлашган умумтаълим мактабига қатнаб ўқишарди. 

–  Аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди Олот тумани ҳокими Наргиза Неъматова. – “Асажам” қишлоғида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси маблағлари ҳисобига янги мактаб қуриб берилгани ҳам ана шу ишларнинг амалдаги ифодасидир. Тўғрисини айтиш керак, бундай мактабларни қишлоқда яшаётган аҳоли орзу қиларди. Умид қиламизки, келгусида ушбу мактаб юртимиз тараққиёти учун янги авлод кадрларини етиштиришда муҳим пойдевор бўлади.

Негаки, ана шундай таълим даргоҳлари маънан етук ва интеллектуал жиҳатдан баркамол авлодни шакллантиришга хизмат қилади. Асосийси, ушбу ҳудудда яшовчи ўқувчилар ўзларининг маҳалласида қад ростлаётган янги мактабда ўқийди. 
Лойиҳага асосан қад ростлаган 3 қаватли, 330 ўринли замонавий билим даргоҳида ўқувчиларнинг бекаму кўст билим олишлари учун барча  шароит  яратилган.

Мазкур ўқув биноси А ва Б блокларга бўлинган. А блокда бошланғич таълим синф хоналари ҳамда физика, кимё, биология лаборатория хоналари, кутубхона, ўқитувчилар хонаси, ювиниш ва ички ҳожатхоналар жойлашган. Б блокнинг 1-қаватида ошхона ва меҳнат дарслари устахоналари, 2-қаватда эса 24х15 ўлчамдаги замонавий типдаги спорт зал ҳамда маънавият ва маърифат хоналари бор. Бундан ташқари, мактаб ҳовлисида ўқувчилар учун замонавий типдаги усти очиқ спорт майдончаси ҳам ташкил қилинган. 
Мактабнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари Мирзиёд Маҳкамов иштирок этди.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олот туманида солиқчилар мактаб қурди