Олмалиқ шаҳрида “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” шиори остида Наврўз байрами тантаналари кўтаринки кайфиятда нишонланди.

Бу йилги баҳорий айёмга Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан алоҳида тайёргарлик кўрилди. “Металлург” маданият саройи атрофида комбинат таркибий бўлинмалари томонидан барча вилоятларининг миллий қадриятлари ва урф-одатларини акс эттирган кўргазмалар намойиш этилди. Айниқса, жадид боболаримизнинг сиймолари акс этган саҳна кўринишлари, адабиётимизнинг етук вакиллари ва уларнинг асарларига бағишланган бадиий чиқишлар барчада катта таассурот қолдирди. 

Олмалиқ кон-металлургия комбинати бошқаруви раиси, сенатор Абдулла Хурсанов, Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов ҳудуд фаоллари ва фахрийлар билан бирга барчани Наврўз умумхалқ байрами билан қутлаб, самимий тилакларини билдирди. Тадбирда “Ёшлар боғи” атрофида миллий спорт мусобақаларида ёшлар ўз имкониятларини синовдан ўтказди. Хусусан, арқон тортиш, тош кўтариш, узунликка сакраш, бокс, кураш, шахмат-шашка каби спортнинг кўплаб турларида мусобақалар ташкил этилди ва ғолибларга эсдалик совғалари топширилди. 

[gallery-16504]

Турли халқ ўйинларининг ташкил этилиши эса болажонларга олам-олам завқ бағишлади. Сайлда турли танловлар, театрлаштирилган саҳна кўринишлари, мусиқий кўнгилочар дастурлар намойиш этилди. Шунингдек, сумалак, палов, кўк сомса, чучвара ва бошқа миллий таомлар тайёрланиб, барчага улашилди. 

– Бу йилги байрам муборак Рамазон ойида ўтаётгани билан ҳам аҳамиятлидир, – дейди Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖ бошқаруви раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича маслаҳатчиси Камола Умаралиева. – Байрамда ҳамшаҳарларимиз билан бирга хорижлик меҳмонлар ҳам иштирок этди. Бугунги қутлуғ кунларда комбинатимиз фахрийлари, имконияти чекланган оилалар ҳолидан хабар олинди. Умуман олганда, “ОКМКда Миллий қадриятлар ойлиги” доирасида комбинат таркибий бўлинмаларида ташкил этилаётган миллий қадриятлар ва урф-одатларга хос бўлган тадбирларда ишчи-ходимларимиз фаол қатнашмоқда. 

“Металлург” маданият саройи олдидаги катта саҳнада эса санъаткорлар ва бадиий жамоаларнинг концерт дастури намойиш этилди. Ниҳол мукофоти совриндори Дилафрўз Саидметова ҳамда эстрада хонандаси Умар Шамсиев ижросидаги қўшиқлардан барча баҳраманд бўлди. 

Шунингдек, байрам тадбирида шаҳардаги олий ўқув юртлари талабалари ҳам фаол қатнашди. Улар ижросидаги бадиий чиқишлар, илм-фан ютуқларини акс эттирувчи махсус кўргазма ҳам иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. 

А.Мусаев, Д.Эрназаров (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олмалиқда Наврўз сайли