Олмалиқда иккита диний ташкилот рўйхатдан ўтказилди
Мамлакатимизда инсоннинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Мамлакатимизда инсоннинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунида виждон эркинлигининг асосий тамойиллари, вазифалари, уларни амалга ошириш йўллари, қоидалари ва кафолати, диний бағрикенглик, фуқароларнинг бу соҳадаги ҳуқуқ ва бурчлари белгилаб берилган.
Тошкент вилояти Адлия бошқармаси хабарига кўра, жорий йилнинг 12 август куни бошқарма томонидан Олмалиқ шаҳридаги «Эвалак» маҳалласида «Хилол» жоме масжиди ҳамда Сариқ кўл кўчасида жойлашган "Сол Земли" евангел-христиан черкови рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномалар диний ташкилотларга топширилди.
Маълумот учун, бугунги кунда, Тошкент вилоятида 226 та исломий йўналишидаги ва 54 та ноисломий йўналишдаги диний ташкилот рўйхатга олинган.
