Бу Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган. Бу қачон ва қай тартибда амалга оширилади?
Жорий йилда илм-фан соҳасида олийгоҳлар ва илмий ташкилотлардаги докторантлар сонини 4,5 мингтага етказиш мўлжалланмоқда. Ушбу мақсадлар учун бюджетдан қўшимча 240 миллиард сўм ажратилади.
Маълум қилинишича, илғор халқаро амалиёт асосида доцент ва профессор илмий унвонлари, фалсафа ва фан доктори илмий даражаларини бериш ваколати ўз йўналиши бўйича нуфузли бўлган олийгоҳларнинг илмий кенгашларига ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ион-плазма ва лазер технологиялари институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда соҳага хос янгиликлар муҳокама қилинди.
Тадбирда Мурожаатномада кўтарилган асосий вазифалар, хусусан, 2021 йилда физика ва чет тилларини ўрганиш устувор йўналиш этиб белгиланганлиги ва бунинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўз борди.
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида келтирилган “2021 йилда иқтисодиётнинг камида 5 фоизга ўсишини, бюджет дефицити ялпи ички маҳсулотга нисбатан 5,4 фоиздан ошмаслигини таъминлаш” хусусида фикрлашилди. Товар ва молия бозорларида эркин, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, тадбиркорлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, камбағалликни қисқартириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлиги, самарадорлигини юксалтириш бу борадаги асосий вазифаларимиздан эканлиги таъкидланди.