Қарши давлат университетида талабаларнинг ота-оналари иштирокида “Таълим-тарбия самарадорлигини янада оширишда узвий ҳамкорлик” мавзусида ташкил қилинган мулоқот айни шу масалага бағишланди.

Мулоқот жараёнида ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни қўллаб-қувватлаш, кийиниш ва муомала маданияти, дарсларда иштироки, ижарада ва университет ётоқхоналарида яшайдиган талабалар билан тизимли ишлаш ҳамда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ўқув, илмий, маънавий-маърифий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар ва истиқболдаги режалар хусусида маълумот берилди.

Тадбирда фанларни яхши ўзлаштираётган, кийиниш ва муомала маданиятига риоя қиладиган, намунали хулқи, одоби билан барчага ўрнак бўлаётган фаол талабалар эътироф этилиб, уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.

Тадбир давомида университет проректорлари, факультет деканлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ва ота-оналарнинг фикр-мулоҳазалари ҳам тингланди. Мулоқотдан сўнг ота-оналар олийгоҳнинг ўқув лабораториялари, талабалар турар жойларида фарзандлари учун яратилган шароитлар билан танишди. Кўрсатилган эътибор ва фарзандларининг сифатли таълим олишлари учун олий таълим муассасасида яратилган имкониятлардан мамнун эканликларини билдирди.

Маълумот ўрнида, Қарши давлат университетида 2021-2022 ўқув йили ҳолатида 22 минг 781 нафар, шундан кундузги таълим шаклида 13 минг 214 нафар талаба таҳсил олмоқда. Олий таълим муассасасида 14 та факультет ҳамда 42 та кафедра фаолият кўрсатмоқда.

Ўлмас Баротов, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олийгоҳ ва ота-оналар ҳамкорлиги