Олий таълимдаги ислоҳотлар муҳокама этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Урганч давлат университетида “Олий таълим ислоҳотлари: муаммолар, ечимлар, ютуқлар” мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди.
[gallery-20890]
Анжуманда университетнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Зафарбек Иброҳимов томонидан университетнинг барча йўналишлари кесимида олиб борилган ишлар, ютуқ ва натижалар ҳамда келгусидаги режалар ҳақида иштирокчиларга маълумот берилди. Хусусан, бу ерда мавжуд йўналишлар, талабалар учун яратилган шароит ва имкониятлар, университетнинг халқаро рейтингдаги ўрни ҳамда хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар, профессор-ўқитувчиларнинг чет элда малака ошириб келаётгани хусусида сўз юритилди.
Журналист ва блогерларни қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб қайтарилди.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА