Президентимиз раислигида 2020 йил 30 октябрь куни мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида мактабларда мавжуд ҳолат, ютуқ ва камчиликлар таҳлил қилиниб, галдаги устувор вазифалар белгилаб берилди.

Давлатимизнинг раҳбарининг жорий йил 6 ноябрдаги «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳам таълимга эътиборнинг ёрқин ифодаси бўлди. Айниқса, ушбу ҳужжат мактаб ва олий таълим муассасаларининг ҳамкорлигини янада ривожлантириш, бу икки таълим муассасаларининг интеграциясини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Дарҳақиқат, устоз мураббийларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш билан бир қаторда, ўқувчиларнинг истеъдодларини кашф этиш, уларни ёшлигидан ўзлари қизиққан ҳамда орзу қилган соҳасига йўналтириш бугунги кунда энг долзарб вазифалардан бирига айланди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларга ечим топиш ҳамда келажакда чуқур ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида институтга бириктирилган Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги 62- ҳамда Оҳангарон шаҳридаги 9-умумтаълим мактабларида бўлди.

62-умумтаълим мактабида ўтган ўқув йилида мактабни тугатган 24 ўқувчидан 3 нафари олий таълим муассасаси талабаси бўлган. Албатта, бу кўрсатгич қониқарсиз.

Мактабда шу каби мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларни ҳал этиш, шунингдек, таълим сифатини ошириш мақсадида шаҳар ҳокимлиги, халқ таълими масъуллари, мактаб педагоглари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда ҳар бир ўқувчи билан уларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб ишлаш лозимлиги таъкидланди.

Оҳангарон шаҳридаги 9-умумтаълим мактабида ҳам бу борадаги натижа қониқарсиз. Жумладан, ўтган ўқув йилида 22 ўқувчи мактабни тугатган бўлса, уларнинг 2 нафари олий таълим муассасасига ўқишга кирган, халос.

Ушбу мактабда тегишли масъуллар иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда кадрлар қўнимсизлиги муаммоси муҳокама қилинди. Шу билан бирга, ўқувчиларнинг келажакда илм олиши, муносиб касб эгаллашида ота-оналарнинг ҳам ўрни муҳим эканлиги қайд этилди.  

Н.Сайфуллаев мактабларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, янги ҳамкорлик йўналишларини ташкил этишга тайёр эканлигини қайд этди. Жумладан, мактаб жамоаси ва иқтидорли ўқувчиларнинг институтга ташрифини, институтда фаолият юритаётган Ўзбекистон Бадиий академияси академиклари, Ўзбекистон халқ рассомлари, шунингдек, иқтидорли ёш профессор-ўқитувчилар иштирокида маҳорат дарслари, кўргазмалар ташкил этиш, биргаликда турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш, мактаблардаги тасвирий ва амалий санъат тўгаракларига институт профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшларини кенг жалб этишга келишиб олинди.  

Мазкур мактаблар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган вазифалардан иборат уч йиллик дастур тайёрланиб, амалга оширилади. Ушбу ҳамкорлик доирасида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббуснинг амалий ижросини таъминлашга алоҳида урғу берилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий таълим муассасалари ва мактаблар ўртасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда