Ҳар қандай мамлакатнинг тараққиёти илм-фан ва таълимга қаратилган эътибор, яратилган шароит ва бу соҳага ажратилаётган сармояга боғлиқлиги ҳақида кўп гапирилмоқда. Бунга Жанубий Корея, Япония, Сингапур каби қатор ривожланган давлатлар тажрибаси яққол мисол сифатида кўрсатилмоқда.

Мамлакатимизда ҳам сўнгги йилларда Янги Ўзбекистон тараққиёти ва келгуси равнақи мазкур соҳадаги ютуқларга бевосита алоқадорлиги эътиборга олиниб, таълим ва илм-фанни ривожлантириш давлатимиз белгилаб олган сиёсатнинг устувор йўналишига айланди.

Шавкат Мирзиёев Президент лавозимига киришган илк кунлардаёқ етакчи илм-фан намояндалари билан учрашиб, олимларни қўллаб-қувватлаш давлатнинг устувор вазифаси эканини алоҳида таъкидлаган, жамият олдида турган долзарб масалаларни илм-фансиз ечиш қийин эканига эътиборни қаратган эди.

Шунга мувофиқ мамлакатимизда барча соҳалар қатори олий таълим тизимида ҳам кенг қамровли ислоҳотлар бошланди. Ёшларни олий таълимга қамраб олиш миқдори оширилди. Таълимнинг сиртқи, кечки, масофавий шакллари ташкил этилди. Ҳудудларнинг етук кадрларга эҳтиёжи ўрганилиб, янги олий таълим муассасалари очилди. Масалан, бундан беш йил муқаддам Сурхондарё вилоятида битта Термиз давлат университети фаолият юритган бўлса, эндиликда уларнинг сони олтитага етди. Чунки, мазкур университетда қабул квотасининг камлиги, кадрлар тайёрлашда битта олий ўқув юрти эҳтиёжни тўла қамраб ололмаслиги сабабли кўплаб ёшлар илм олиш учун мамлакатимиз пойтахти ва бошқа шаҳарларга кетишга мажбур бўлаётган эди. Пойтахтдан олис вилоятда қўшимча олий ўқув юртини очиш воҳа зиёлилари ва ота-оналар учун ушалмас орзу бўлиб келаётган эди. Бундан беш йил аввал вилоятда 7 мингдан ортиқ талаба таълим олган бўлса, айни пайтда уларнинг сони 40 мингга яқинлашгани ҳам кейинги йилларда соҳада юз берган ўзгаришлар самарасидир.

Шунингдек, олий ўқув муассасаларида таълим сифатини ошириш ва коррупцияга бархам бериш учун профессор-ўқитувчилар меҳнати муносиб рағбатлантирилиб, уларнинг ойлик маошлари ўртача 3,5 баробар яъни, 3 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача оширилди. Илмий даражага эга устозларга фаолиятига қараб, қўшимча 30 ва 60 фоизгача устама бериш тартиби жорий йилинди.

Абитуриентларнинг қабул жараёнлари онлайн ташкил этилиб, ўқишни кўчириш ва тиклаш жараёнлари ҳам онлайн шаклга ўтказилгани ота-оналар ва талабалар учун қулай имкониятларни яратиш баробарида ортиқча сарф-харажат ҳамда оворагарчиликларга, қоғозбозликларга чек қўйди. Бу ишларнинг барчаси инсон омилисиз амалга оширилаётгани аҳамиятлидир. Шунингдек, тест синовлари ва ижодий имтиҳонлар олиш тартиби ҳам янада соддалаштирилиб, шаффоф шаклга ўтказилди.

Президентимизнинг 2022 йил 15 июндаги “Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан 2022-2023-ўқув йили учун магистратурага қабул ҳамда ўқишни кўчиришда янги тартиб жорий этилгани ҳам айни муддао бўлди. Шунга кўра, жорий йилдан давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат бали асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилиб, қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

Давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул бир йилда икки марта — август ва январь ойларида ташкил этилади ва бунда август ойидаги қабул — навбатдаги ўқув йили учун тасдиқланган давлат гранти, тўлов-контракт асосидаги ҳамда молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларининг кузатув кенгашлари томонидан тасдиқланган тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларига мувофиқ ўтказилади.

Январь ойидаги қабул — дастлабки қабул натижаларига кўра тўлмаган ўринлар ҳамда Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган қўшимча тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади.

Иккинчидан, эндиликда давлат олий таълим муассасасининг биридан бошқасига талабалар ўқишини кўчиришга фақатгина талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда тегишли вазирлик ёки идора раҳбарининг тавсияси асосида рухсат берилади.

Олий таълим тизимида амалга оширилган ислоҳотлардан яна бири – бўлғуси магистрлар учун хорижий тиллардан бирини мукаммал билиш талаби қўйилганидир. Чунки, магистр илмий изланишларида бевосита дунё илм-фанининг энг сўнгги натижаларидан хабардор бўлиши, фойдаланиши учун ҳам хорижий тиллардан энг камида биттасини яхши билиши лозим. Қолаверса, хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат бали ва бакалавр диплом балининг ўртачаси таалабгорни имтиҳонсиз ўқишга қабул қилишга асос бўлади. Бунда инсон омили иштирок этмаган ҳолда очиқлик, адолат, шаффофлик таъминланади. Жамиятимизнинг энг иллатли “касаллиги” бўлган коррупция балосига чек қўйилади.

Масалан, 2022-2023-ўқув йили учун Термиз давлат университети магистратура босқичига 32 йўналиш бўйича 40 та квотага 109 абитуриентдан ҳужжат қабул қилинди. Уларнинг 76 нафари ўқишга қабул қилинди. Янги тартиб бўйича бу жараёнда ҳеч қандай имтиҳон ўтказилмади. Талабгорларнинг хорижий тилларни билиш бўйича халқаро сертификати ва бакалавр диплом балларининг ўртачаси асос қилиб олинди.

Мавриди келганда айтиш лозимки, январь ойигача талабгорлар учун яна имконият бор. Хорижий тиллар бўйича синовларда иштирок этиб, халқаро сертификатни олгач, бемалол ҳужжат топширишлари мумкин.

Бўлғуси мутахассисларнинг хориждан ўқишни кўчириш масаласи ҳам кўп йиллардан буён турли эътирозларга сабаб бўлаётган эди. Жорий йилдан бошлаб бу йўналишда ҳам очиқ тизим яратилиб, имтиҳонлар Давлат тест маркази орқали ўтказиладиган бўлди.

Бу йил олий таълим муассасамизга хориждан ўқишини кўчириш истаги билан 2 минг 946 ҳужжат қабул қилинди. Уларнинг билим даражасини Давлат тест маркази синовдан ўтказди. Ижодий йўналишлар бўйича топширилган 147 ҳужжат бўйича имтиҳон вазирлик томонидан тузилган комиссия, кенг жамоатчилик ва оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказилди. Жараёнлар тўлиқ онлайн тарзда оммага узатилди.

Бу борада амалга оширилаётган барча ислоҳотлар жамиятимизда иллат даражасига етган коррупцияга чек қўйиб, мамлакатимиз таълим тизимини ривожланган давлатлар даражасига кўтариш, Янги Ўзбекистоннинг булғуси бунёдкорлари бўлган талабаларга замонавий усулда илм-фан сирларини чуқур ўргатиб, уларнинг Ватанимизга муносиб кадрлар бўлишини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Зеро, таълимни коррупциядан тўлиқ тозаламай туриб, илм-фан ривожи ва жамият тараққиётида кўзланган марраларга эришолмаймиз. Сўнгги йилларда истиқлол ином этган буюк неъматлар бизни ана шундай қатьий позицияда туриб, таълим сифати ва самарадорлигини оширишга ундамоқда. Албатта, бу ҳаракатлар яқин келажакда ўз мевасини беради.

Aвазжон Марахимов,

Термиз давлат университети ректори, профессор

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий таълим коррупциядан холи соҳага айланмоқда