Президентимиз Шавкат Мирзиёев Конституция кунига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “Биз қанчалик мукаммал қонунларни яратмайлик, қандай ислоҳотлар ўтказмайлик, агар фуқароларимизнинг ҳуқуқий билими, онгги ва маданияти етарли бўлмаса, кутилган натижаларга эришиш мушкул бўлади”, деб таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси ҳамкорлигида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга кўмаклашиш мақсадида, миллий қонунчиликни, суд амалиётини ўрганиш асосида қатор амалий қўлланмалар, адабиётлар, йўриқномалар ва бошқа тарқатма материаллар тайёрланганлиги ва бепул тарқатилганлиги, энг асосийси қўлланмалар кенг китобхонларга мўлжалланганлиги ва оддий тилда, турли инфографикалар асосида тушунтириб берилгани алоҳида эътиборлидир.

1.PNG

Жумладан, қўшма лойиҳа доирасида “Фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш тартиби” амалий қўлланмаси, “Буйруқ тартибида иш юритиш” рисоласи, “E-SUD миллий электрон судлов ахборот тизими” амалий қўлланмаси, “Фуқаролик ишларини биринчи инстанция судларида кўриш тартиби бўйича амалий қўлланма”, “Хўжалик ишлари бўйича суд ҳужжатларининг намуналари тўплами”, “Фуқаролик судларига мустақил мурожаат қилиш” амалий қўлланмаси каби нашрлар тайёрланди ва чоп этилди.

2.PNG“Оила ва никоҳ муносабатларидан келиб чиқувчи низолар бўйича суд амалиёти” амалий қўлланмасида никоҳ тузиш тартиби, унинг шартлари, тугатилиши, ота-она ва фарзандларнинг, эр-хотиннинг мулкий ва номулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фарзандликка олиш ва уни бекор қилишнинг процессуал тартиби каби масалалар бўйича батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар, оила ва никоҳ муносабатларида низо ва келишмовчиликларга кўпроқ сабаб бўлаётган масалалар бўйича суд амалиётидан мисоллар, суд ҳужжатларидан намуналар ва тегишли Олий суд Пленумининг қарорлари берилган.

У судьялар, адвокатлар, ҳуқуқшунос мутахассислар, талабалар ва ушбу соҳага қизиқувчи кенг китобхонларга мўлжалланган.

“Ворислик ҳуқуқи” амалий қўлланмасида ворислик ҳуқуқи, васиятнома ва унинг турлари, васиятномани расмийлаштириш борасидаги мавжуд қонун талаблари, меросни қабул қилиш билан боғлиқ тартиб ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлар юзасидан тушунтиришлар берилган бўлиб, у китобхон учун тушунарли, содда ва равон тилда ёзилган ҳамда қулай схемалар, саволлар ва жавоблар, суд амалиётида кўпроқ учраётган муаммоли вазиятлар ва уларнинг ўзига хос ечимлари алоҳида акс этган.

Шу билан бирга, китобда ворислик ҳуқуқи бўйича юзага келган ҳуқуқий муносабатларнинг халқаро келишув ва шартномалар асосида тартибга солиниши борасида умумий маълумотлар, мерос ҳуқуқини амалга ошириш жараёнида тузиладиган ҳужжатларнинг намуналари, ушбу масалага оид суд қарорлари намуналари, соҳага тааллуқли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан кўчирмалар ҳам келтирилган.

“Ўзбекистонда мерос ҳуқуқи” брошюрасида эса мерос қилиб қолдириш мумкин бўлган мулклар, васиятнома тузишнинг муҳим жиҳатлари, васиятномаларни тақсимлаш тартиби, меросни эгаллаш, мероснинг тақсимланиши, нотариал ҳаракатлар амалга оширилганлик учун тўланадиган давлат божи ставкалари ва бошқа масалаларга тааллуқли маълумотлар қизиқарли инфографикалар, жадваллар, схемалар ва расмлар ёрдамида аҳолининг кенг қатламларига тушунарли тилда акс эттирилган.

Юқоридаги нашрлардан фуқаролик ишлари бўйича судларнинг судьялари, суд ходимлари, судьяликка номзодлар, ҳуқуқшунослар, адвокатлар, нотариуслар, юридик таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан бир қаторда ворислик ҳуқуқи масалаларига қизиққан барча фуқаролар фойдаланишлари мумкин. 

3.PNG“Фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш тартиби” номли амалий қўлланмада республикамиздаги мавжуд суд тизими, суднинг вазифалари, ваколатлари, жойлашган манзиллари ва уларга мурожаат қилиш тартиби оддий ва содда тилда баён қилинган.

Шунингдек, унда фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилишдан олдин ҳал қилиниши керак бўлган масалалар, даъво аризаси, ариза ва шикоятларнинг шакли ва мазмунига қўйиладиган талаблар, уларни судга юбориш, давлат божини тўлаш, зарур ҳужжатларни илова қилиш билан боғлиқ тушунтиришлар, суд муҳокамасига тайёргарлик кўриш ва суд муҳокамасини олиб бориш жараёнлари, суд ҳужжатларини чиқариш ва тарафларга юбориш, уларни қайта кўриб чиқиш тартиби ўз аксини топган.

Масалаларнинг мазмун-моҳиятини чуқур англаб олиш учун унда турли схемалар, кўргазмали материаллар (иллюстрация) ҳам берилган.

Шунингдек, судларда кўпроқ кўриладиган иш туркумлари юзасидан бериладиган аризалар, даъво аризалари, шикоятларнинг намуналари ҳам берилган бўлиб, у судга мурожаат қилувчилар учун бир мунча қулайликлар яратади.

Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги фармонига илова сифатида берилган “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид” Давлат дастурида фуқаро, жамият ва давлатнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий фаоллигини янада юксалтириш, давлат органлари ходимлари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш самарадорлигини таъминловчи механизмларни такомиллаштириш вазифаси белгилаб берилган. Шу маънода амалий қўлланма фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва судга мурожаат этувчи бошқа шахсларнинг ҳуқуқ соҳасидаги билими ва онгини ошириш, судга ҳеч бир тўсиқларсиз, эркин тарзда мурожаат қилишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, қолаверса, уларни судлар фаолияти билан яқиндан таништиришга хизмат қилади.

“Вояга етмаган болаларнинг таъминот олиш ҳуқуқи” рисоласи вояга етмаган болаларнинг ота-онадан моддий таъминот олишга бўлган ҳуқуқи борасидаги маълумотни кенг жамоатчиликка тарқатиш мақсадида тайёрланган бўлиб, у рус ва ўзбек тилларида чоп этилди. Мазкур нашрда судга мурожаат этган ҳолда алиментни ундириш тартиби, вояга етмаган болалар таъминоти учун алимент тўлови миқдорини аниқлаш, суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги ариза ёки даъво аризаси билан судга қандай тартибда мурожаат қилиш, алимент ушлаб қолинадиган даромадларнинг турлари ҳамда алимент тўлашдан бош тортаётган шахсга нисбатан кўрилиши мумкин бўлган чоралар ҳақидаги ҳуқуқий тушунтиришлар ўқувчи учун содда тилда ва аниқ мисоллар билан келтирилган.

“Меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган низолар” амалий қўлланмасида меҳнат ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар тушунчаси, уларнинг турлари, келиб чиқиш сабаблари, ушбу низоларнинг судларда кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши билан боғлиқ назарий ва амалий тавсиялар, қоидалар, йўл-йўриқлар берилган.

Қўлланмада шу тоифадаги низолар келиб чиққан тақдирда фуқаролар эътибор берилиши керак бўлган ҳолатлар, судга мурожаат қилиш тартиби ҳам тегишли мисоллар орқали тушунтириб ўтилган. Шунингдек, суд амалиётида кўпроқ учрайдиган низолар бўйича суд қарорларидан намуналар келтирилган. Қўлланма фуқаролар, ташкилотлар, судьялар, адвокатлар, юридик соҳа мутахассислари, талабалар ва ҳуқуқшуносликка қизиқувчи китобхонларга мўлжалланган.

“Иқтисодий судларга мурожаат қилиш тартиби” амалий қўлланмасида хўжалик судлари негизида ташкил қилинган иқтисодий судлар ҳақида умумий тушунчалар, иқтисодий судлар тизими, уларнинг манзиллари, ваколатлари, бошқа судлардан фарқли жиҳатлари, улар кўриб чиқадиган низоларнинг доираси оммабоп тарзда ёритилган.

Бундан ташқари иқтисодий судларга ариза ёки даъво аризаси билан мурожаат қилишда нималарга эътибор бериш кераклиги, ушбу аризаларга қандай ҳужжатларни илова қилиниши, қанча миқдорда ва қаерга давлат божи тўланиши ёки ундан кимлар қонун бўйича озод этилганлиги, иқтисодий судларда ишларни кўриб чиқиш тартиби, суд мажлисида тарафларнинг иштироки, судга турли мазмундаги илтимосномалар ва аризалар бериш тартиб-қоидалари, суд қарорлари устидан қандай тартибда, қаерга ва қанча муддатларда шикоят қилиниши каби муҳим масалалар юзасидан оддий ва содда тушунтиришлар берилган.

Қўлланмада аризалар, даъво аризалари, илтимосномалар, суднинг қарор ва ажримларидан намуналар, статистик рақамлар, тарафлар ёки судьялар томонидан кўпинча йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, иқтисодий судларга мурожаат қилишда эътибор қилиниши лозим бўлган ҳолатларнинг алоҳида жадваллар, расмлар, диаграммалар кўринишида берилганлиги унинг мазмун-моҳиятини нафақат ҳуқуқшунос мутахассислар, балки оддий фуқаролар, тадбиркорлар, фермерлар ва бошқа касб эгалари томонидан ҳам яхши тушуниб олишга ёрдам беради.

Кўчмас мулк ва мулк ҳуқуқи

Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади аввало инсонларнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий ҳамда сиёсий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Ислоҳотларни рўёбга чиқаришнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва маънавий асоси ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 36-моддасида ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли эканлиги, 44-моддасида эса ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланганлиги белгиланган. Бу эса инсонга хос бўлган муносиб турмуш тарзига интилиш, ўз қобилияти ва меҳнатининг натижасидан мулкдор сифатида баҳраманд бўлиш каби истакнинг қомусий эътирофи ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, шунингдек “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги қонунларнинг қабул қилиниши мулк ҳуқуқи ҳимоясини таъминлаш ва кафолатлашда тарихий аҳамият касб этди.

Фуқаролик кодексида мулкнинг дахлсизлиги ва суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлаш, Жиноят кодексида эса мулкни энг муҳим объектлар қаторида тажовузлардан қўриқлаш асосий вазифалар сифатида белгиланганлиги мулк ҳимоясини таъминлаш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий асос мавжудлигининг яққол тасдиғи ҳисобланади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг хусусий мулкка бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш кафолатларини мустаҳкамлаш муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланган.

Мулк ҳимоясига қаратилган бундай чора-тадбирларнинг мазмун-моҳияти, мақсади мулк ҳуқуқининг кафолатини таъминлаш ва бу борадаги ҳуқуқий асосни такомиллаштиришга, балки фуқароларнинг мулкдор сифатида ўз ҳуқуқларини яхши билишига ва ҳимоя қила олиш қобилиятини шакллантиришга ҳам қаратилган.

Мулкий ҳуқуқни амалга ошириш турли манфаатларнинг ўзаро тўқнашуви билан уйғун ҳолда юз бериши сабабли унинг оқибатлари низоли ҳолатлар юзага келиши эҳтимолини истисно этмайди. Бундай ҳолатда мулкий муносабатларнинг ҳалол ва инсофли иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кўп жиҳатдан уларнинг ушбу жараённи тартибга солувчи қонун нормаларига қатъий риоя қилишлиги билан боғлиқдир.

Дарҳақиқат, жамият ҳаётида шахслар ўртасидаги мулкий характерда бўлган, яъни мол-мулкни эгаллаш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш билан боғлиқ муносабатлар асосий ўрин тутади, бундай муносабатларга албатта ким биландир гоҳ у ёки бу шаклда бўлсин, ҳар куни дуч келинади. Табиийки, шундай муносабатларга киришганда иштирокчилар ўртасида баъзида англашилмовчиликлар, тортишувлар ва турли низолар юзага келади.

Мазкур низоларнинг вужудга келиш сабаблари ўрганилганда, улар аксарият ҳолларда муносабат иштирокчиларининг мулкий масалалар бўйича қонун ҳужжатларини яхши билмасликлари, шартномавий мажбуриятларнинг ижросига бефарқ қарашлари, қонунда ёки шартномада белгиланган ҳуқуқ ва бурчларини тўла англаб етмасликлари туфайли келиб чиқаётганлиги кўринади.

Айниқса, кўчмас мулкларни хусусийлаштириш, сотиш, ижарага бериш, ҳадя қилиш, мерос сифатида бировга қолдириш, гаровга қўйиш, биргаликдаги умумий мулкни тақсимлаш ёки ундан ўз улушини ажратиб олиш каби муносабатлар нисбатан мураккаб жараён бўлганлиги учун фуқаролар ёки юридик шахслар мазкур соҳада кўпроқ хато ва камчиликларга йўл қўйишади.

Шу тоифадаги низолар юзасидан судларга келиб тушаётган аризаларни кўриб чиқишда ҳам тегишли қонун ҳужжатларида ўзига хос тартиб-қоидалар, процессуал хатти-ҳаракатлар белгиланганки, тарафлар уларни етарли даражада билмасалар, ўз мулкий ҳуқуқларини судда ҳимоя қилишда муайян қийинчиликларга дуч келишлари мумкин.

Бироқ қанчалик мураккаб бўлмасин, қонун талабларини билиш ва унга риоя қилиш мазкур жараён иштирокчиларининг мажбурияти ҳисобланиб, аввало, ушбу шахсларнинг манфаатларига хизмат қилади, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида республикамиздаги фуқаролик ишлари бўйича судларда мавжуд бўлган айрим иш материаллари ва тегишли маълумотлар асосида “Кўчмас мулк ва мулк ҳуқуқи” амалий қўлланмаси тайёрланди.

Қўлланма 3 та бобдан иборат бўлиб, ҳар бир масалалар ёритилаётганда китобхонларга қулай ва тушунарли бўлиши учун турли жадваллар, схемалар, диаграммалар, графикалардан фойдаланилган, суд амалиётидан мисоллар оддий тарзда берилган, мулкни эгаллаш ва уни тасарруф этишга оид шартномалар, судга мурожаат қилишда расмийлаштириладиган даъво аризалари, бошқа хил ҳужжатларнинг намуналари келтирилган.

Мулкий муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини чуқур англай билиш ва амалиётда уларни тўғри татбиқ қила олиш алоҳида ҳуқуқий билим, кўникма ва тажрибани талаб қилади.

Мазкур қўлланмани тайёрлашда асосий эътибор унинг содда ва равон тилда бўлишини таъминлашга, қонун талабларини оддий фуқаролар учун тушунарли тарзда шарҳлашга қаратилган.

Китоб фуқаролар, ташкилотлар ва давлат органларининг вакиллари, шу жумладан, судьялар ва суд ходимларининг мулкий муносабатларга оид амалдаги қонунчиликни пухта ўзлаштириш, ҳар қандай мол-мулк, айниқса кўчмас мулк билан боғлиқ ҳақ-ҳуқуқларини қонуний ҳимоя қилиш бўйича билим савиясини оширишда яқин ҳуқуқий маслаҳатчи бўлиши шубҳасиздир.

Мазкур амалий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий веб-сайтида қуйидаги манзилда жойлаштирилган: 
http://oliysud.uz/upload/userfiles/imagesfiles/95daab134d781f2b0bdc1e68bcaebfe3.pdf.

СУДГА ҚАНДАЙ МУРОЖААТ ҚИЛИШНИ БИЛАСИЗМИ

Бугун Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини янада кучайтириш, ҳокимиятнинг муҳим тармоғи бўлган суд тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш борасидаги ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Бу янгиланиш ва ўзгаришлардан кўзланган асосий мақсад инсон — ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатлари устувор бўлган адолатли фуқаролик жамияти барпо этишдир. Албатта, бу муҳим вазифаларни рўёбга чиқариш кўп жиҳатдан халқимизнинг ҳуқуқий онги ва билимига боғлиқ.

Аҳолидан келиб тушаётган аризалар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, фуқаролар кўпинча мурожаатларида қайси судга қандай тартибда мурожаат қилиш зарурлигини, ҳужжатларни расмийлаштиришга оид қандай талаблар мавжудлигини, суд жараёнларида ва суд ҳужжатлари устидан шикоят қилишда нималарга эътибор бериш кераклигини сўрашади.

Бу ҳолат, ўз навбатида, фуқароларга айни шу масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш беришга эҳтиёж мавжудлигини кўрсатади.

Айни шу эҳтиёжни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида “Судга мурожаат қилиш ва суд ҳужжатлари устидан шикоят бериш тартиби” рисоласи тайёрланди.

Ушбу рисолада республикамиздаги фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича, иқтисодий ҳамда маъмурий судларга ариза ёки даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳамда суд ҳужжатлари, яъни ҳал қилув қарори, қарор, ҳукм ва ажримлар устидан шикоят қилиш тартиби юзасидан батафсил тушунтириш берилган.

Шунингдек, судларда ишларни кўриб чиқишда эътибор берилиши лозим бўлган муҳим жиҳатлар, давлат божи тўлаш тартиби ва унинг ставкалари ҳамда бошқа шу каби маълумотлар кенг аҳоли қатлами учун содда ва тушунарли тарзда баён қилинган, ҳуқуқий тушунтиришлар эса, содда кўринишдаги жадваллар, схемалар ва инфографикалар орқали ёритилган.

Рисола судларга мурожаат қилувчи фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари, юридик шахсларнинг вакиллари, шу жумладан, адвокатлар ҳамда суд фаолияти билан яқиндан танишиш истагида бўлган бошқа шахслар учун мўлжалланган.

Ушбу рисола маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали аҳолига бепул тарқатилиши режалаштирилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий суд томонидан ҳуқуқий билимни оширишга қаратилган қўлланмалар аҳолига бепул тарқатилмоқда