Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарларини сайлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномаси ва Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарорига асосан Икром Тўхтамуродович Муслимов беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига;
Олимжон Ҳамидович Исмоилов беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.
ЎзА